Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЗИЛЛАРИ ҲАКИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

178. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ул зотни бир кун: «Эй, икки қулоғлик» деб чақирибдилар.

179. Анас розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан ҳазил-мутоиба қилар эдилар. Ҳатто бир кун менинг бир кичик укамга боқиб дедилар: Эй, Абу Умайр, нима килди Нуғайр?

И з о ҳ. Анас дедилар: Менинг укамнинг кичкина бир қушчаси бор эди. Уни боқиб, у билан ўйнаб, юпанар эди. Иттифоқо, у қушча ўлиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ўлганлигини билиб туриб, болага дилдорлик қилиб, қушчага нима бўлди, дедилар. Бу камоли илтифотлари эди. Уламолар деганларки, бу мухтасар, оз илтифотлик бир ҳадисдан фукоҳолар юз адад масала айтганлар. Жонлар фидо бўлсин, шундай бир маҳбубгаки, бир ҳазил жумлаларидин юзлар диний масала  вужудга келур. Соллаллоҳу алайҳи васаллам. «Ҳаётул хайвон» соҳиби Нуғайрни булбул деганлар.

 180. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят: саҳобалар дедилар: Ё, Расулаллоҳ, Сиз бизлар билан ҳазил қиласиз, РАсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Ҳа. Мен ҳазил қиламан, лекин ҳақдан бошқа бир сўзни айтмайман. 

181. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, миниш учун бир жонивор талаб қилди. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Мен сени урғочи туянинг боласига миндирмоқчиман. У одам деди: Мен урғочи туя боласини нима қиламан? Жаноб дедилар: Бу ҳамма туяларни урғочи туя туғмай, нима туғади?

182. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Саҳроликлардан бир одам бор эди Номи Зоҳир эди. Сахродан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига хадя келтирар эди, ва қачон ўз ахлига қайтиб бормофчи бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга керакли нарсаларни ҳозир килдириб берар эдилар. Бир кун дедилар: Зохир бизнинг сахромиздир. Биз унинг шаҳарликларимиз, ва у зот уни яхши кўрар эдилар ва у одам шакли хунук, килиғи махбуб эди. Бир кун  Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ёнига келдилар, ва ул киши бозорда ўз молини халққа сотиб турган эди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқа тарафдан келиб, уни қучоқладилар ва у киши бу зотни курмай: "Бу ким, мени қўйиб юбор", дер эди. Кейин орқасига қараб,  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни таниб қолди. Сўнг нима қилсалар туриб берди. Кейин  соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бу қулни мендан сотиб олур?" деб овоз қилавердилар. Ул киши деди: Ё Расулаллоҳ, бу моллари ўтмас мол экан, энди билурлар. Буни ҳеч ким олмайди". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бу мол халққа утмаса ҳам, Аллоҳ ҳузурида ўтур", ёки "сен Аллоҳ ҳузурида қимматли молдирсан" дедилар.

183. Имом Ҳасан Басрий дедилар: Бир қари хотин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хузурларига келиб, савол қилди: Ё Расулаллоҳ, дуо қилсинларки, мени жаннатга дохил қилсин.  У зот марҳамат қилдилар. Эй, фалоний, жаннатга кампир кирмас. Бу сўзни эшитган замон ул кампир йиғлаб қайтиб кетди. Жаноб дедилар: сизлар унга хабар берингларки, жаннатга бу хотин кампирлик суратида кирмас, чунки Аллоҳ Таоло Қуръон каримда дерки, биз жаннат аёлларини бошқатдан янги шаклда яратурмиз, ва уларнинг ҳаммаларини қиз яратурмиз, ва эрларига мухаббатли, яхши кўринадиган ва ҳаммаларининг ёшлари баробар бўлур.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио