Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ КУЛИШЛАРИ ҲАҚИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

171. Жобир розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак соқлари бир оз ингичка эди ва кулишлари табассумнинг ўзи эди, ва мен қачон назар қилсам, дер эдимки: у зот сурма қўйгандилар. Ҳолбуки, сурма қўймаган бўлар эдилар.

172. Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу дедилар: Мен  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан зиёда табассум қиладиган бир зотни кўрмадим. Яъни, кулишларидан табассумлари зиёда эди, ёки ўзлари нақадар ғамда бўлсалар ҳам, саҳобаларга табассум билан мулоқот этар эдилар.

173. Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Мен  ҳаммадан аввал жаннатга кирадиган ва одамники, ҳаммадан охирида жаханнамдин чиқадиган одамни яхши билурман. Киёмат куни бир одамни Аллоҳ ҳузурига хозир қилинади ва дейиладики, бу одамнинг кичик-кичик гуноҳларини ўзига кўрсатилсин ва катта-катта гунохлари махфий сақлансин. Кейин унга дейилади, сен фалон кунда, фалон-фалон гунохларни қилгансан. Ул бечора ҳаммасига иқрор бўлади, инкор эта олмайди. Чунки ул мақомда ҳеч нарсани инкор қилиб уддасидан чиқиб бўлмас. Катта-катта гунохлардан сўралиб қолса, ҳоли нечук бўлишини ўйлаб, дилида ниҳоятда қўрқиб туради. Шундай ҳолда турганда Аллоҳ тарафидан амр келадики, бунинг бу қилган ёмонликларининг муқобилига бир-бир яхшилик берилсин. Бу хукмни эшитган замон у бечора дейди: "Ҳали менинг бир мунча гунохларим бор, уларни мен бу ерда кўрмай турибман". Абу Зар дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Бу сўзни деб шундай кулдиларки, охири муборак тишлари ҳам кўринди.

174. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен мусулмон бўлган кундан бошлаб, мени уйларига киришдан манъ этмадилар ва мени қачон кўрсалар, албатта, табассум қилар эдилар, чунки  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зотни кўрсалар, хушнуд бўлар эдилар. Бу зот тўққизинчи ҳижрийда мусулмон бўулган эдилар. Бу зот ҳақларида Умар розияллоҳу анҳу "Жарир уммати исломиянинг Юсуфидир", деганлар.

175. Абдуллоҳ бин Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Мен ҳаммадан кейин дузахдан чиқадиган одамни яхши танийман. У дўзахдан думбаси билан судралиб чиқади. Унга дейиладики, бор жаннатга киргин, у жаннатга кирмоқ учун боради. Лекин курадики, одамлар ҳаммалари ўз жойларини эгаллаб, жойланиб бўлибдилар. Кайтиб бориб, арз қилади: Ё, раббий, одамлар ўз жойларини олиб бўлибдилар. Унга дейилади, дунёда ўзинг ўтган замон хотирингда борми? Кейин Аллоҳ таоло, эй бандам, орзу қил ва нимани талаб қилмоқчи бўлсанг, қил. У орзу қилади, кейин унга дейилади, энди сенга орзу қилган нарсаларингни ва ўзинг кўрган дунёнинг ўн баробарини берилур. Бу сўзни эшитиб, бечора дейдики; Эй, Худо, подшоҳлар подишоҳи бўлиб туриб, мени масҳара киласанми? Ибни Масъуд дедилар, Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Бу сўзни айтиб туриб, шундай кулдиларки, муборак тишлари равшан кўринди.

176. Али бин Рабиъа розияллоҳу анҳу дедилар: Мен Али розияллоҳу анҳу ҳузурларида эдим. У зотга минмоқ учун маркаб хозир қилинди. Узангига оёқларини қўйган замон БИСМИЛЛОҲ дедилар, ва маркабга минган соатларида дедилар: АЛҲАМДУЛИЛЛОҲ. Кейин дедилар: Субхона-л-лазий саххара лано хазо ва мо кунно лаху муқринийна ва инно ила Раббино ламунқалибун. (Таржимаси; Покдур ул зотки, бизларга бу жониворни бўйсундирди ва бизларда буни минмак учун тоқат йўқ эди. Биз албатта, Парвардигоримиз хузурига қайтиб борурмиз). Кейин уч бор дедилар: АЛҲАМДУЛИЛЛОҲ. Ва уч бор дедилар: АЛЛОҲУ АКБАР, СУБХАНАКА ИННИЙ ЗОЛАМТУ ФАҒФИРЛИЙ ФАИННАҲУ ЛАА ЯҒФИРУЗ-ЗУНУБА ИЛЛА АНТА. Кейин Али розияллоҳу анҳу кулдилар: Мен дедим: Ё амирал муъминин на учун кулурлар? У киши дедилар: Мен  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мен деган нарсаларни деганларини кўрганман, кейин кулган эдилар, мен дедим: Ё, Расулаллоҳ, нима учун кулдилар? Жаноб дедилар: , Қачонки бандаси: "Эй Парвардигорим, менинг гунохларимни мағфират қил" деб  айтса ва бу сўзни айтаётган вақтида унинг гунохларини Аллоҳдан бошқа мағфират қилгувчи ҳеч бир зот йўқ, деган эътиқодда бўлса, дарҳақиқат Парвардигоринг хушнуд бўлур.

177. Омир бин Саъд дедилар: Саъд розияллоҳу анҳу дедилар: Мен Жаноб Расулуллоҳ саллоллоху алайҳи васалламни Ҳандақ ғазоти бўлган кунда кўрдим. Шундай кулдиларки, муборак тишлари тамом кўрилди. Мен дедим: нима учун кулиб эдилар? Саъд дедилар: Бир одам бор эди, ўзи кофирлардан бўлиб, қўлида сэпар бор эди ва Саъд ўқ отишга моҳир эди. У кофир Саъд ўқидан ўзини сақлаб қолмоқ учун ўнгга ва сўлга ўзини олар ва юзини сэпари билан яширур эди. Саъд ўқдонидан бир ўқ чиқариб, пойлаб турди. Вақтики, у кофир бошини сэпаридан алоҳида қилган эди, ўша соат унга қараб ўқ узди. Ўқ бориб, унинг пешонасига тегди. Филҳол ағдарилиб йиқилди ва оёғини кўтариб юборди. Бу ҳолни кўриб,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай кулдиларки, муборак тишлари тамом кўрилди. Ман Саъдга дедим:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нимага кулдилар? Саъд деди: Саъднинг у кофирга қилган ҳунаридан.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио