Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ХУЛҚ БИЛАН СЎЗ ҚИЛИШЛАРИ ҲАҚИНДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

168. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари сизларнинг сўзларингиз каби пайдар-пай ва тез-тез бўлмас эди. Балки, соф-соф, ҳар жумлалари бир-биридин алоҳида ва равшан бўларди. Мажлисларида бор одам сўзларини тушуниб, ёд ҳам қилиб олар эди.

169. Анас розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи вақтларда уч бор бир сўзни такрор қилар эдилар. Яъни, мазмуни мушкул бўлган сўзни халқ яхши тушунсин деб, уч марта қайтариб айтардилар.

170. Имом Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо дедилар: Мен уз тоғам Хинд бин Аби Ҳола розияллоҳу анҳудан савол қилдим:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай сўзлар эдилар? Менга баён қилинг. Тоғам дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доим охират ғамига машғул эдилар. Ҳамиша уммат фикрида бўлардилар. Шунинг учун у зотда ором ва роҳат деган нарса бўлмас эди. Аксари, хомуш юрар эдилар. Ҳожати йўқ сўзларни гапирмас эдилар, ва сўзларини худо номи билан бошлаб, худо номи билан тамом қилар эдилар. Сўзласалар, бутун оғизлари билан сўзлар эдилар. Лабларининг учи билан сўзлаб қўя қолмас эдилар. Сўзларининг лафзлари оз, маънолари кўп бўлар эди. Сўзлари бир-биридан ажралган бўлар эди. На унда хожатдан зиёда алфоз ва на камчилик бўлар эди. Ўзлари тез мижоз ва бошқани хор қиладурган зот эмас эдилар. Неъмат қанчалик ҳақир бўлсин, уни хурмат қилар эдилар. Уни ёмон демас эдилар. Мисол учун, бир таомни на мазаммат ва на мадҳ қилар эдилар. Дунё ё дунёвий нарсалар учун ҳаргиз ғазаблари келмас эди. Яъни, дунёни хеч бир нарса санамас эдилар, балки, қачон бир киши ҳақдан тажовуз қилса, у ҳолда ғазабларини хеч бир нарса босолмас эди. Ундан интиқом олмай қўймас эдилар. Ўз жонлари учун бир кишидан хафа ҳам бўлмас эдилар ва интиқом ҳам олмас эдилар. Қачон бир тарафга ишора қилмоқчи бўлсалар, бармоқлари билан эмас, балки, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар. Қачон бир нарсадан таажжуб қилсалар, кафтларининг орқасини кўрсатар эдилар. Қачон сўз қилсалар, гоҳо-гоҳо кафтларини қимирлатар эдилар. Гоҳо ўнг кафтларини чап (бош бармоқларининг ичига урар эдилар ва қачон ғазаблари келса, юзларини ўгирар ва беилтифотлик кўрсатар эдилар ё афв этар эдилар. Қачон хуш бўлсалар, хаёдан муборак кўзларин юмган каби кўринур эдилар. Аксари, кулишлари беовоз, табассум эди. Кулсалар муборак тишларининг доналари дур каби оқ ва жилвалик кўринар эди. Соллаллоҳу алайҳи васаллам.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио