Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ХУШБУЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШЛАРИ ҲАҚИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

163. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча яхши исли нарсалардан жам қилинган хушбўйликлари бор эди, ёки хушбуйликларни солиб қўядиган бир идишлари бор эди. Қачон хушбуйлик ишлатмоқчи бўлсалар, ундан истеъмол қилар эдилар.

164. Анас розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одат шарифлари бир киши хушбуйлик хадя қилса, рад қилмас эдилар.

165. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Уч нарса қайтарилмасин: биринчи, суянадиган ё бошга қўйиладиган болиш каби нарсаларни. Иккинчидан, хушбўй аралаштирилган ёғни, учинчи, сутни.

166. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Эрларга муносиб хушбуй шундай нарсаки, иси ўткир ва маълум бўлиб, ўзи махфий бўлсин, масалан, гулоб каби нарсалар. Аёлларга муносиб хушбўй шуки, ранги маълум, иси махфий бўлсин, масалан, заъфарон ва хино каби нарсалар.

167. Абу Усмон Нахдий дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят: Қачон сизлардан бир кишига райхон берилса, уни қайтармасин, чунки райҳон жаннатдан чиққандир.

И з о ҳ. Райхондан мурод шул, ҳаммага маълум райхондир, ёки мутлоқ хушбўйликдир.

И з о ҳ. Абу Усмон Нахдий Яманнинг Бани Нахд деган бир қабиласига мансуб бўлиб, номлари Абдураҳмондур.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хаётларида мусулмон бўлгандилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан кўришмагандилар. Юқоридаги ҳадисни саҳобаларнинг бирларидан ривоят этгандилар. Шунинг учун бу ҳадисни мурассал дейилади.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио