Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ИЧАДИГАН НАРСАЛАРИ ВА ИЧИШЛАРИ ҲАҚИНДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

155. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ичимликлар ичида ҳаммадан маҳбуброғи ўзи ширин ва совуқ бўлган нарса эди.

И з о ҳ.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таом ҳақида ниҳятда бетакаллуф бўлсалар ҳам ичимлик хақида совуқ ва ширин сувни яхши кўрар эдилар. Шунинг учун Мадинадан неча мил узоқ сақёдан у зот учун хос сув келтирилар эди. Бу ердаги совуқ ширин шаробдан мурод, ивитиб қўйилган хурмо ё майиз бўлса ҳам бўлар, ё асал шарбати бўлса ҳам бўлар, ё тўғри ширин муздек сув бўлса ҳам бўлар. Ичиладиган сувда совуқлик ва ширинлик сифати жам бўлса, сихатни мухофаза қилади. Дил ва жигарга ниҳоятда фойда қилади.

156. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Бир кун мен ва Холид ибн Валид иккимиз  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Уммул муъминин Маймуна розияллоҳу анҳо хоналарига кирдик. (Бу волидамиз бу ул икки зотнинг ҳолалари бўладилар). Онамиз бир идишда сут олиб келдилар.  Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан ичдилар. Мен ўнг тарафларида эдим. Холид чап тарафларида эди. У зот дедилар: Эй, Абдуллоҳ, хозир ичмоқ сенинг ҳақингдир, чунки ўнгда ўтирибсан, лекин Холидга ўз ҳақингни кечиб берсанг, ихтиёринг бор. Мен айтдим: Ё Расулаллоҳ, ўзларидан насиб бўлган сарқит давлатини хеч кимга бермасман. Кейин у зот дедилар: Ҳар кимга Аллоҳ Таоло бир қисм таом насиб қилса, кейин ҳамд айтсин: "Ё Аллоҳ, бу берган ризқингни бизлар учун муборак қилгин ва бундан ҳам яхшироғини ато қилгин" ва ҳар кимга Аллоҳ Таоло сут неъматини насиб қилса, десин: "Ё Аллоҳ, бу сут неъматини бизлар учун муборак қилгин ва бу неъматдан бизларга кўпроқ бергил". Кейин Жаноб дедилар: "Дунёда хеч бир неъмат ҳам таом, ҳам шароб бўла олмайди. Магар сут шундай неъматки, инсон учун ҳам таомдир, ҳам шаробдир.

157. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зам-зам шарифдан тикка турган ҳолларида ичдилар.

158. Абдуллоҳ бин Умар розияллоҳу анҳумо дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мен кўрганманки, тикка туриб ҳам ва ўтириб ҳам ичар эдилар.

И з о ҳ. Уламолар дедилар: Зам-зам шарифни тикка туриб ичмоқлик афзалдир. Тикка туриб ичмак хилоф увлодур.

159. Наззол бин Сабра дедилар: Али розияллоҳу анҳу бир кун Куфа масжидининг майдонида, яъни ўз дорил-хукмларида эдилар. Бир кўзачада сув хизматларига келтирилди. Ўша сувдан бир кафт олдилар. Унинг билан икки қўлларини ювдилар, ва оғиз бурунларини чайдилар. Юзларига ва икки билакларига, бошларига масх тортдилар. Кейин тикка турган ҳолларида сувдан ичдилар. Ва дедилар: Бу таҳорати бор одамнинг таҳоратидур. Мен  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай қилганларини кўрганман.

И з о ҳ. Уламолар деганлар: Бу ривоятдаги масхдан мурод, енгил ювмоқдир. Бу ривоятда оёқ зикри бўлмаса ҳам, бошқа бир ривоятда келгандир. Бундан мақсад, янгидан таҳорат олишдир. Бу ҳадисда тахорат қилиб бўлгандан кейин қолган сувдан тикка туриб ичмоқнинг жоизлиги маълум бўлади. Фиқҳ китобларида зам-замни ва таҳоратдан ошиб қолган сувларни тикка туриб ичишнинг жоизлиги аниқ қилиб ёзилгандир. Балки, аллома Ибн Обидийн тахорат сувини туриб ичиш беморликлар учун мужарраб шифо эканлигини баъзи акобирдан нақл этганлар. Али Қорий шархи-шамойилда мустаҳаб деганлар.

160. Анас бин Молик розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифлари қачон сув ичсалар, идиш қўлларида туриб, уч бор дам олар эдилар, ва дердиларки: Бу тариқа ичмакдан сув баданга яхши боради ва лаззатли бўлади ва ташналикни мукаммал даф қилади. Уламолар деганларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сув косасини қўлларига олсалар, бир ичиб, косани узоқ қилиб туриб, «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» дер эдилар. Шул тариқада уч бўлиб ичар эдилар. Ҳар дафъа аввалида БИСМИЛЛОҲ ва охирида АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ дер эдилар.

161. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув ичсалар, икки бор дам олур эдилар. Яъни, баъзи вақт шундай бўлардики, аксари вақт уч дам билан ичар эдилар. Бир дам билан ичмас эдилар.

162. Кабша розияллоҳу анҳу дедилар; Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимга ташриф қилдилар. Уйда бир мешда сув бор эди, осиғлиқ турган эди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша меш оғзидан тикка туриб, сув ичдилар. Кейин мен туриб, мешнинг оғзини кесиб олиб қўйдим.

И з о ҳ. Уламолар мешнинг оғзини кесиб олганликларига икки сабаб баён килганлар: бири, табаррук қасдида, иккинчиси, бошқанинг оғзи тегиб, беадаблик бўлмасин андишаси билан.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио