Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА ЖАНОБИ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҚАЙСИ МЕВАЛАРНИ ТАНОВУЛ ҚИЛГАНЛИКЛАРИ ҲАҚИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

151. Абдуллоҳ бин Жаъфар розияллоҳу анҳумо дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бодрингни янги хўл хурмо билан қўшиб ер эдилар.

И з о ҳ. Бодринг мижози совуқдир, хурмо мижози иссиқ. Агар ҳар иккисини қўшиб ейилса, мўътадил ва фойдали бир таом ейилган бўлади. Бодринг қовуқ дардига манфаат бўлади. Янги хурмо жинсий қувватни оширади.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қўлларига бодринг ва бир қўлларига янги хурмони ушлаб туриб, бир бор бундан, иккинчи бор ундан тановул қилар эдилар.

152. Анас розияллоҳу анҳу дедилар:  Ра­сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қовун билан янги хурмони қўшиб ер эдилар.

153. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: Одамлар қачон дарахтлари мева қилса ва аввалини кўрсалар, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига тухфа қилар эдилар.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу тухфани қўлларига олиб туриб, дуо қилар эдилар: "Эй, Аллоҳ, бизнинг меваларимизга барокат ато қил, ва бизнинг шахримизга барокат ато қил, ва бизнинг соғимизга ва муддайимизга барокат ато қил. Эй Аллоҳ, Иброҳим сенинг хос банданг ва халилинг ва набийинг эдилар. Мен ҳам сенинг банданг ва набийингдурман. Иброҳим Макка учун Сенга дуо қилдилар ва мен Мадина ҳақида Сенга дуо қилурман, ул зот Макка учун талаб қилган нарсани бир баробарин ва яна бир баробарин ато қил". Кейин кайси бир ёш болани кўрсалар, уни чақириб, ўша янги мевани унинг қўлига берардилар. Чунки инсонларнинг улуғлари бир нарса ҳаммага муяссар бўладиган даражада сероб бўлмаса, уни тановулига диллари мойил бўлмайди.

154. Рубаййъ розияллоҳу анҳо дедилар: Бир кун менинг амаким Маоз бин Афроъа розияллоҳу анҳу бир товоққа янги хурмо солиб, устига майда тукли янги бодринглардан қўйиб, менинг қўлимдан  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига юбордилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бодрингни яхши кўрар эдилар. Мен ўша товоқни олиб, ҳузурларига хозир бўлдим. Иттифоқо, ўша вақтда у зотнинг қошларида Бахрайндан келган хирождан бир мунча тақинчоқлар бор экан. Ундан бир кафт тўлдириб, менга марҳамат килдилар.

И з о ҳ. Бу ҳадисни ривоят қилувчи зот, исломнинг буюк душмани Абу Жаҳлни ўлдирган икки ёш саҳобадан бирларининг қизларидир. У малъунни бу қизнинг оталари Муъаввиз билан амакилари Маъоз иккалалари ўлдирганлар.

И з о ҳ. Уламолар деганларки, хурмо билан бодрингни қўшиб ейилса, озғин одам семиради, чунончи онамиз Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: "Мени  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қовушмоқ учун топширар вақтларида онам озғинлигим ҳақида ўйлаб, дебдиларки, қизим бир оз семирса ва баданига бадан қўшилса яхши буларди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматларига яраб қолур эди. Бу хаёлни қилиб, орқасидан менга янги хурмо билан бодринг едира бошлабдилар. Алҳамду лиллоҳ ундан менинг баданимга бадан қўшилиб, ўзим бир оз семириб ҳам қолдим".

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио