Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТАОМ ТЕПАСИДА ТАҲОРАТ ОЛИШЛАРИ ҲАҚИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

140. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Бир кун  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиқдилар. Ҳузурларига таом ҳозир қилинди ва таҳорат учун сув келтирайликми, деб сўралди. У зот марҳамат қилдидарки, “Ҳақикатда мен намоз учун турмоқчи бўлсам, ўша вақтдагина таҳорат олмоққа буюрилганман.

141. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу дедилар: Мен Тавротда “таомнинг баракаси, орқасидан қўл ювишдадир” деб ўқидим. Бу масалани  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтдим. У зот марҳамат килдилар: Таомнинг барокатлик бўлиши ундан аввал ва ундан кейин қўл ювишдадир.

И з о ҳ. Вудуъдан мурод аввалги ҳадисда истилохи намоз таҳоратидир. Иккинчи ҳадисда, қўл ва оғиз ювмоқнинг ўзидир. Аввалги ҳадисдан намоз таҳоратининг таом устида зарур эмаслиги, фақат қўл ва оғизни ювиб қўйилса, кифоя эканлиги маълум бўлади. Иккинчи ҳадисдан таомдан аввал ва кейин қўл ювмоқнинг матлублиги, мустаҳаблиги тушунилади.

Уламолар айтганларки, таомдан аввал қўл ювилганда бўладиган баракат шуки, қўл ювиб ейилган таом зиёда бўлади, ҳаммага кифояли бўлади, егувчиларнинг қоринлари тўйиб, таомдан кейинги бўладиган барокат шуки, нима мақсад ва нима ғараз учун бу таом ейилиб турилган бўлса, ўша мақсад иншоолло, ҳосил бўлади. Таомнинг ўзи яхши ҳазм бўлади. Баданга қўшилиб, ғайрат пайдо бўлади. Ибодатларга ва яхши ахлоқларга сабаб бўлади.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио