Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ НОН ЁКИ БУРУНЖ БИЛАН ТАНОВУЛ ҚИЛАДИГАН ТАОМЛАРИ ҲАҚИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

112. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат килдилар: Сирка қандаям яхши нарсадир.

И з о ҳ. Сирка топилиши осон, ўзи хуш зотга такаллуфдан ҳоли, ҳаммабоп бир нонхуришдир, ҳар вақт ҳар ерда арзон топилади. Унда бор тиббий фойдалар шуки, заҳарли таомлар заҳрини даф этади, балғам ва сафрони йуқотади. Ҳазмга ёрдам беради, қориндаги қуртларни ўлдиради ҳамда қоринни тез очиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳакида дуо қилганлар. Ўтган набийларнинг ҳам одатлари шундай бўлган.

113. Симок бин Ҳарб дедилар: Мен Нуъмон бин Башир розияллоҳу анҳудан бундай деганларини эшитдим:

Эй, мусулмонлар, Сизлар истаганларингизча емоқ-ичмоқ неъматларига қодир эмасмисизлар, ҳолбуки, мен  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай бир ҳолда кўрганманки, қоринларини тўйғизадиган даражада кам хурмодан ҳам бир миқдор топмас эдилар.

114. Заҳдам Жармий дедилар: бизлар Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу қошида эдик. Ҳузурларига товуқ гўшти келтирдилар. Ўтирганлардан бир киши ўзини тортди. Абу Мусо дедилар: Нега тортиляпсан? У киши деди: Мен товуқни ёмон бир нарса еб турганини кўриб, товуқ гўшти емасликка қасам ичганман. Абу Мусо дедилар: Яқин кел ва бундан ол ва касамингга каффорат бер, чунки мен  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг товуқ гўштини тановул қилганларини кўрганман.

И з о ҳ. Товуқ гўшти тез ҳазм бўладиган гўшт бўлиб, дил ва димоғ ва аъзои раисага тоқат беради. Овозни соф қилади, рангни чиройли қилиб, ақлга ҳам қувват беради.

115. Сафина розияллоҳу анҳо дедилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан баробар Ҳуборо гўштидан еганман. Ҳуборо сўзига уламолар ҳар маънолар берганлар. Ҳамма қовлларнинг хулосаси шуки, бу қуш ўзи ваҳший қуш бўлиб, ранги хокий, бўйни йуғон, тумшуғи учли ва узун, оёғи узун, ниҳоятда тез учади, бадани каклик баробарида бир махлуқ экан. Арабий номи ҳуборо, форсий номи ҳубра, шавот ва шавол, туркий номи тўғдарий ё тўрғай, хинди номи эса чана экан.

116. Умар бин ал-Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Зайтун ёғини енглар ва унинг билан ёғланинглар, чунки у ёғ муборак дарахтдан пайдо бўлади.

И з о ҳ. Бу дарахтнинг мубораклиги Қуръони каримда ҳам зикр қилинган. Баракали бўлишини талқини учун уламолар ҳар хил сўзларни айтганлар. Баъзилар деганларки, бу дарахт кўпинча, Шом иқлимида бўлади. Шом замини албатта муборакдир, чунки унда етмиш пайғамбар чиққанлар. Баъзилар деганларки, бу дарахтда манфаат кўпдир. Жумладан, Абу Наъим деганлар: бунда етмиш беморликка шифо бор, шуларнинг бири—моховлик. Бу дарахтнинг умри узун бўлиб, қирқ йилда мева беради. Ўзи минг йил яшайди.

117. Анас розияллоҳу анҳу дедилар; Бир кун  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таом учун чақирилдилар. У зот қовоқни хуш кўрар эдилар. Мен буни билганим учун товоқнинг ҳар тарафидан уни ахтариб топиб, олдиларига қўяр эдим.

118. Жобир бин Ториқ розияллоҳу анҳу дедилар: Бир кун мен  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирдим. Қарасам, қовоқни кесиб, майда-майда қилиб турган эканлар. Мен сўрадим: буни нима қилинади? У зот дедилар: Буни солиб, таомимизни кўпайтурамиз.

И з о ҳ. Бу қовоқ пўсти ичи ҳам усти ҳам кўкиш бўлиб, сариқ ош қовоғидан бошқадир. Ёғ қовоқлар суратида бўлади. Арабистонда Дуббо-н-Набий (Пайғамбар қовоғи) номи билан машҳурдир. Бу қовоқнинг ҳам манфаати кўпдир. Тибб китобларида ниҳоятда таъриф қилинади. Ақлни тез, димоғни қуваатли қилади.

119. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Бир чевар саҳоба  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни меҳмон қилди. Мен у зиёфатга ҳамроҳ бўлиб бордим. У зотнинг ҳузурларига арпа унидан бўлган нон ва қовоқ солинган ва коқ гўшт солинган шўрва хозир қилдилар. Ўша кун мен  Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдимки, косанинг ҳар тарафидан қовоқни ахтариб, топиб ер эдилар. Ўша кундан бошлаб, мен қовоқни яхши кўрадиган бўлиб қолдим.

120. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ширинлик ва асални яхши кўрардилар.

И з о ҳ. Ҳадиснинг зоҳиридан ҳар бир ширинликни яхши кўришлари маълум бўлади, лекин баъзи уламолар арпа ҳолваси мурод қилинган дейдилар, у замонда ширинлик ёғ ва бошқа нарсалардан қилинар эди, деганларки: Ҳаммадан аввал Усмон розияллоҳу анҳу холва қилдириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келдилар ва  соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўп писанд қилдилар. У ҳолва ун, асал ва ёғдан тайёр қилинган бўлиб, у замонда шакар истеъмоли у қадар ривож топмаган эди, шунинг учун ширин нарсалар аксари асал, ёғ, хурмодан қилинарди.

121. Умму Салама розияллоҳу анҳо дедилар: Мен қовурға гўштидан бўлган кабобни Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига тақдим этдим. У зот у гўштдан тановул қилдилар. Кейин янги тахорат қилмай номозга туриб кетдилар.

122. Абдуллоҳ ибн Хорис розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам билан баробар масжидда кабоб гўшт тановул қилдик.

И з о ҳ. Бу хадисдан масжидда емоқ ва ичмоқ жоизлиги маълум бўлади. Башарти, нон ушоғи ва бошқа нарсалар тўкилиб ифлос қилмаса, агар ифлос қиладургон бўлса, макрух бўлади. Баъзилар деганларки, балки  Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикофда ўтирган вақтларида масжидда бу воқеа бўлган.

123. Муғийра бин Шуъба розияллоҳу анҳу дедилар: Бир кеча мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан меҳмон бўлдим. У кеча у зот ҳузурларига қовурға гўшт кабобини келтирдилар. Жаноб қўлларига пичоқ олиб, ундан менга кесиб бериб турдилар. Шу ҳолда Билол келиб, намоз вақти бўлиб колди, деб хабар қилдилар. У зот пичоқни ташлаб дедилар: Билолнинг икки қўли тупроққа белансин. Унга нима бўлди, бу вақтда хабар бериб қолди. У вақтда Муғийранинг мўйловлари ўсиб қолган эди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ул зотга дедилар: муйловингни мисвокка қўйиб туриб, кесиб қўярман ё ўзинг мисвокка қўйиб кесиб ол.

И з о ҳ л а р: 1. Муғийра  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга меҳмон эдилар. Жаноб ўзлари бошқа ерга чақирилган эдилар. Бу зотни ҳам баробар олиб кетдилар. Чунончи, улуғлар, мухиблар ва ходимлари билан бир ерга борсалар вақт таъажжуб эмас, балки жоиздир.

2. Бу хадисдан гўштни пичоқ билан кесиб емоқ жоизлиги маълум бўлади. Баъзи ҳадислардан гўштга пичоқ ишлатмоқ манъ қилинганлиги собит бўлган. Бундан мурод пичоқ билан емоқдир. Аммо пичоқ билан кесиб, қўл билан ейилса, зарари йўқдир. Билолга деган сўз дуоибад эмас эди, балки бир нав танбеҳ эди. Чунки намоз вақтида сиғилиш бор эди, бир оз сабр қилсалар бўларди.

3. Бу ҳадисдан муйловни кесиш ҳақида эхтимом зарур эканлиги маълум бўлади. Уламолар, уни тарашланадими ё кесиладими, деган масалада ихтилоф қилганлар. Аммо афзали тарашлангандек кесиш.

124. Абу Хурайра розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматларига қўл (олд оёқ) гўшти келтирилди ва унинг гўштлик ери у зотга берилди. Бу нарса Жанобга кўп марғуб эди. Шунинг учун ундан тановул қилдилар ва тишлаб едилар.

125. Абдуллоҳ бин Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламга қўл гушти кўп марғуб эди. Бир кун қўл гўштига (яъни, яхудлар тарафларидан) заҳар солиб беришди. Ундин бир луқма еб эдилар, ўша заҳарланган қўл гўшти ўзи деди: Ё Расулаллоҳ, менда заҳар бор, емасинлар. Ёки Жаброил алайҳис-салом келиб у зотни огоҳ қилдилар. У зот қолганини емадилар. Заҳар у зотга ўша соатда зарар қилмади, лекин умрининг охирларида шу заҳар асаридан вафот этдилар. Токи Аллоҳ Таоло у зотга нубувват устида шаҳодат рутбасини ҳам зиёда этсин, ва Ибни Масъуд дедилар: саҳобалар у қўлни яҳудлар заҳарлаган эдилар, деб гумон қилардилар.

126. Абу Убайд розияллоҳу анҳу дедилар: Бир кун мен  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун бир қозон таом пиширдим. Сўнг у зотга қўл гушти марғуб бўлганлиги сабабидан қўл гўштидан узатдим. Кейин дедилар: Яна узат. Мен дедим: Ё, Расулаллоҳ, бир қўйда нечта қўл бўлади? У зот дедилар: Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар  тек туриб, менга итоат қилганингда эди, ҳар бир талаб қилганимда бир қўл бериб турар эдинг.

И з о ҳ. Бу воқеа устида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан бир мўъжиза вужудга келмоқчи эди, саҳобанинг сўзлари сабаб бўлиб, тўхтаб қолди. Аллоҳ Таоло карам қилса, мўъжизалар баёни учун иншооллоҳ, мустақил бир китоб ёзмоқ иродаси банда дилимда бор. Муваффақ бўла олсак, ўшанда баён қилармиз.

127. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Қўл гўшти ҳақиқатда  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳаммадан зиёда маҳбуб гўшт эмас эди. Балки гўшт ўзи гоҳо-гоҳо пиширилар эди, ва қўл гўшти бошқа гўштлардан тезроқ пишиб, тайёр бўлар эди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу сабабдан, тезроқ таомдан фориғ бўлиб, ўз ишларига машғул бўлмоқ учун уни тановул қилмоққа роғиб бўлар эдилар.

128. Абдуллоҳ бин Жаъфар розияллоҳу анҳумо дедилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитдим: орқа гўшти гўштларнинг яхшироғидир. Бу ҳадисдан маълум бўладики, у зот гоҳо бу гўштдан ҳам тановул қилган эканлар.

129. Умму Ҳониъ розияллоҳу анҳо дедилар: (Макка фатҳ қилинган кунларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимга келиб қолдилар, дедиларки: Уйингда ейиладиган хеч бир нарса борми? Мен айтдим: Ё Расулаллоҳ, қотган нон ва сиркадан бошқа хеч нарса йўқ. Уларни келтир, дедилар, қайси уйда сирка бор бўлса, ўша уйда нонхуруш йўқ деб бўлмас.

И з о ҳ. Аллоҳу акбар. Пайғамбар ҳаёти содда хаёт эди. На унда такаллуф бор ва на унда йўқни йўндириш бор. Кошки замонамиз мусулмонлари - бизлар, ўз рахбаримиз ва ўз пешвомиздан шундай осон ва енгил ҳаёт кечиришни таълим олсак, қолган умримизни у зотга эргашиш билан ўтказсак.

130. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Сариднинг фазилати бошқа таомларга нисбатан қандай бўлса, Оиша розияллоҳу анҳонинг фазилатлари ҳам бошқа аёлларга нисбатан шундай.

И з о ҳ. Гўштлик шўрвага нон тўғралса, уни Сарид дейилади, унда комил ризолик бор, лаззати ва қуввати ортиқ деганлар. Ҳатто қариларни ёш қилади, дейилган.

131. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: Бир бор  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам пишлоқ еб, таҳоратларини янги қилдилар. Яна бир бор, қўй кифтидан еб, таҳоратларини янги қилмай, намоз ўқидилар.

И з о ҳ. Уламолар деганларки, аввали Исломда ўтда пиширилган нарса ейилганда, таҳорат синар эди, кейин бу ҳукм мансух бўлди. Пишлоқ еб таҳорат қилган замонлари мазкур ҳукм бор давр эди. Кейин, гўшт еб, таҳорат қилмай намоз ўқиган замонлари эса бу ҳукм мансух бўлган даврда бўлган.

132. Анас розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамиз Сафийя розияллоҳу анхонинг тўйларини хурмодан ва талқондан қилиб бердилар.

И з о ҳ. Сафийя онамиз Хорун алайҳис-салом авлодларидан эдилар. Ҳижратнинг еттинчи йилида Хайбар ғазотида асир тушган эдилар.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотни озод қилдилар ва ўз никоҳларига олдилар, ва сафар устида тўйларини ҳам қилиб бердилар. Ўша соатларда нима мавжуд бўлган бўлса, ўша билан тўй килиб берганлар.

133. Салмо розияллоҳу анхо (бу зот Абу Рофиъ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳу алайҳи васалламнинг хотинларининг ходими, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходималари ва ошпазлари Расулуллоҳнинг ўғиллари Иброҳимнинг доялари) ривоят қилади: бу зотнинг қошларига имом Ҳасан ва Абдуллоҳ ибн Аббос ва ибн Жаъфар розияллоҳу анҳум келдилар. Эй, Салмо, бизлар учун  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга марғуб ва рағбат билан ейдиган бир таомларини пишириб беринг, дедилар. Салмо айтдилар: Эй ўғилчам, бугунги кунларда у таомни орзу қилиб ўтирма - у таом йуқлигида, ночорликда ейиладиган таом эди. Имом Ҳасан дедилар: Ҳа, биз уни орзу қилурмиз. Кейин Салмо турдилар. Бир оз арпа олиб, уни тегирмон қилдилар. Кейин уни қозонга солдилар. Устига озроқ зайтун ёғидан қуйдилар ва қорамурч, зира, қуруқ кашнич, занжабинларни туйиб солдилар. Пишгандан кейин олиб келиб қўйдилар, ва дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга марғуб таом мана шу эди, ва шуни рағбат билан ер эдилар.

134. Жобир бин Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу дедилар: Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг уйимизга марҳамат қилдилар. Биз у зот учун қўй сўйдик. Жаноб дедилар: гуё буларга бизнинг гўштни яхши кўришимиз маълум экан. Имом Термизий айтадилар: Бу ҳадисда бир мустақил воқеа ҳам бор.

И з о ҳ.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларра айтган сўзлари ниҳоятда дилдорлик ва изҳори хурсандчиликдан эди. Ўша қиссани иншоаллоҳ, мўъжиза китобида ёзармиз.

135. Жобир розияллоҳу анҳу дедилар: Бир кун  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларидан чиқиб, бир ансорий хотин уйларига кирдилар. Мен ҳам у зотга ҳамрох эдим. Ўша хотин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мехмондорчиликлари учун қўй сўйдилар. У зот ундан тановул қилдилар, кейин бир хурмо толасидан тўқилган товоқда янги хурмо келтирдилар. Ундан ҳам едилар. Кейин пешин намози учун таҳорат қилдилар, намоз ўқидилар. Кейин яна ўша хотин уйларига қайтиб бордилар. У киши аввалги гўштдан қолган хиссасини келтириб қўйдилар. Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан ҳам тановул қилдилар. Кейин бошқа тахорат қилмай, аср намозини ўқидилар.

И з о ҳ. Бу ҳадисда устма-уст емоқнинг жоизлиги маълум бўлади. Башартики, бадхазмлик хавфи бўлмаса. Агар хавфи бўлса, тибб қоидасича, зарар қилади.

136. Умму Мунзир розияллоҳу анҳо дедилар: Бир кун  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимга марҳамат килдилар. Али розияллоҳу анҳу ҳам бирга ҳамроҳ эдилар. Уйимизда шохлари билан узиб осиб қўйилган хом хурмо бошлари бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша бош хурмолардан пишганларинн териб олиб едилар. Али ҳам баробар еди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Алига қараб, бас, энди емагил, сен беморликдан янги бош кўтаргансан, дедилар. Али бас қилдилар. Жаноб эса яна едилар, кейин мен булар учун бироз силк (ток новдаларидаги усиқ баргалар) ва арпадан мураккаб таом тайёрладим. Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам Алига дедилар: Мана бу таомдан тановул қил, сенга ниҳоятда мувофиқ келгай.

И з о ҳ. Бу ҳадисдан маълум бўладики, сабабларнинг риояси таваккулга мухолиф эмасдир.

137. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қошимга келиб,уйингда емак учун бирор нарса борми, деб сўрар эдилар. Мен «йўқ» деб жавоб берсам, мен бугун рўзадорман, деб қўяр эдилар. Бир кун келиб сўрадилар. Мен дедим: Ё Расулаллоҳ, бизга бир ердан хадя келган. У зот сўрадилар: Нима ҳадя? Мен дедим: Хурмо, ёғ ва пишлоқдан бўлган ҳолва. У зот дедилар: Мен бугун тонгда нафл рўза ният қилган эдим. Кейин ул ҳолвадин тановул қилдилар.

Фойда: Бу ҳадисдан тушунарли буладики; нафл руза учун кундуз ният килса ҳам булур. Имом Аъзам ва имом Шо-фиъи, Рахимахумаллоҳу мазхаблари шулдур: имом Молик мазхабларвда нафл руза учун ҳам кечкурун ният даркордир. Иккинчи, нафл руза бузилса ҳам булур, лекин Х^анафий маз-хабида цазоси вожибдур.

138. Юсуф бин Абдуллоҳ бин Салом розияллоҳу анҳу дедилар: Бир кун мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, у зот бир бурда нон, ар

 

па нонидан қўлларига олдилар. Устига бир дона хурмо қўйиб дедилар, бунинг нонхуруши будир. Кейин ауни тановул қилдилар.

139. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қозон тагида ё товоқ тагида қолган таом ниҳоятда марғуб эди.

И з о ҳ. Бу ҳадис ва юқоридаги ҳадиснинг  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Дунё маишатига эхтимомларининг ниҳоятда кам бўлганлиги ва тавозеъ хокисорликларининг бамисол эканлиги маълум бўлади. Соллаллоҳу алайҳи васаллам.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио