Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТАОМДАН АВВАЛ ВА КЕЙИН ЎҚИЙДИГАН ЗИКР ВА ДУОЛАРИЛАРИ ҲАҚИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

Яъни таомнинг аввали ва охирида  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит булган лафзлар ва дуоларни зикр этилур.

142. Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу дедилар: Бир кун бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. У зот ҳузурларига таом хозир қилинди. Мен ўша кунги таом каби аввалида, яъни емак бошлаганимизда ниҳоятда, буюк баракотли ва охирида, ниҳоятда кам баракотли таомни кўрмаган эдим.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “бу нечун?” деб савол қилдик. У зот дедилар: “Бизлар ейишни бошлаганимизда Аллоҳнинг номини зикр қилдик, ва “бисмиллаҳ” дедик, кейин келган одам “бисмиллаҳ” демай, ея бошлади. Бас шайтон у билан бирга ейишга ўтирди. Шунинг учун таомдан барокат қочди.

И з о ҳ. Шайтон ҳам бир махлуқдир, емак ва ичмак сифатлари билан сифатланади. Бу ҳақиқат. Тушунтиришга ҳожат йўқдир. Таом егувчи танҳо бисмиллоҳ деб ҳам қўйса бўлади, лекин бисмиллаҳир-раҳмонир-раҳим афзалдир. Уламолар деганларки: бисмиллоҳни баланд овоз билан айтилсин, токи демаганлар десинлар. “Бисмиллаҳ” демак суннати айниядир, кифоя эмасдир.

143. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Қачон сизлардан бирингиз таом аввалида БИСМИЛЛОҲНИ унутиб қўйса, хотирига тушган замон БИСМИЛЛОҲИ АВВАЛАҲУ ВА ОХИРАҲУ десин. Яъни, аввалида ҳам ва охирида ҳам худо номини тилга олдим.

144. Умар бин Аби Салама  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирди. У зот қошларида таом мавжуд эди. Дедилар: Яқин кел, эй ўғилчам, ва БИСМИЛЛОҲ дегин ва ўнг қўлинг билан егин. Ҳамда ўз олдингдан егин.

И з о ҳ. Умар бин Аби Салама Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўгай ўғилларидирлар. Бу ҳадисдаги одоблар ҳаммаси суннатдур. Таом еганда аввал БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ дейилсин ва кейин ўнг қўл билан тановул қилинсин, ва ўз олдидан олсин. Баъзи уламоларнинг қавлларича, ўнг қўл билан емоқ вожибдир.

145. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таомларидан фориғ бўлсалар, бу дуони ўқир эдилар. «АЛҲАМДУ ЛИЛЛОҲИ АЛЛАЗИЙ АТЪАМАНА ВА СОҚОНА ВА ЖАЪАЛАНА МИНАЛ-МУСЛИМИН» (Таржимаси: Ҳамд ул худогаки, бизларга таом берди ва сув берди ва бизларни мусулмонлардан қилди).

146. Абу Умома розияллоҳу анҳумо дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон хузурларидан дастурхон кўтарилса, бу дуони ўқир эдилар: «АЛҲАМДУ ЛИЛЛОҲИ ҲАМДАН КАСИРОН ТОЙЙИБАН МУБОРАКАН ФИЙҲИ, ҒАЙРА МУВАДДАЪАН ВАЛО МУСТАҒНАН АНҲУ РАББАНО» (Таржимасн: Ҳамма ҳамд Аллоҳ Таолога хосдур. У шундай ҳамдки, ниҳояси йўқдир, покдур, барокатлидир. Шундай ҳамдки, на уни қўйиб бўлур ва на ундан бехожат бўлинур. Эй, раббимиз, шукримизни қабул айла).

147. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир таомни (олти нафар саҳоба билан тановул қилиб туриб эдилар. Ногаҳон бир бадавий келиб қолди. Қолган таомнинг ҳаммасини икки луқма қилиб, тугатиб қўйди.  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Агар бу одам БИСМИЛЛОҲ деб бошлаганда эди, бу таом ҳаммаларингизга кифоя қилур эди. (Яъни, аввал БИСМИЛЛОҲ дейилган эди, охирида бир кишининг БИСМИЛЛОҲ демай бошлашидан шайтон таомга шерик бўлди, кейин ундан барокат учди.)

148. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Аллоҳ Таоло банданинг мана бу ишидан ниҳоятда хуш бўлгай: у бир луқма таом ейди ва унинг учун Аллоҳга ҳамд айтади, ё бир қултум сув ичади ва унинг учун Аллоҳга ҳамд айтади. АЛЛОҲУММА ЛАКА-Л-ҲАМДУ ЛА НУХСИ САНОЪАН АЛАЙК.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио