Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТАОМ ТАНОВУЛ ҚИЛИШЛАРИ ВА ҚАНДАЙ НОНГА ОДАТ ҚИЛГАНЛАРИ ҲАҚИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

102. Каъб бин Молик розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомдан кейин бармоқларини уч бор ялар эдилар.

И з о ҳ. Таомдан кейин қўлни ювмасдан илгари таом еган қўл бармоқларини яламоқ мустаҳабдир. Бу ҳадисга биноан уч бор яламоқ мустаҳабдир.

103. Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч бармоқлари билан таом ер эдилар, ва ҳар учини баробар ялар эдилар.

И з о ҳ.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таом учун аксари истеъмол қиладиган уч бармоқлари бош бармоқ, ишорат бармоғи ҳамда ўрта бармоқ эди. Гоҳо беш бармок била еганликлари ҳам ворид бўлган.

104. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят: Бир кун  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига хурмо келтирилди. Мен у зотни очликдан заифлик пайдо бўлганлиги сабабли орқага суянган ҳолларида хурмодан еб турганларини кўрдим.

И з о ҳ. Юқорида суяниб туриб таом емоқлик манъ қилинган эди. Бу ҳадисда ўзлари суянган ҳолда тановул қилибдилар. Унинг сабаби очликдан пайдо бўлган заифлик эди. Баъзи узрлик ҳолда манъ қилинран нарсалар жоиз бўлади.

105. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларига қадар хонадон аҳли ва аёллари арпа унидан бўлган нонга қоринлари тўймади.

И з о ҳ. Баъзи ҳадисларда келганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида оналаримизга бир йиллик нафақаларини хозирлаб берар эдилар. Ундан юқоридари ҳадис билан таъоруз пайдо бўлиб, унинг жавобига уламоларимиз дедиларки: ўша ҳозирланган нафақани истеъмол қилинганда йил охиригача икки кун нонга навбат келмас эди. Гоҳо нон, гоҳо бошқа нарса бўлар эди, лекин икки кун устма-уст нонгинанинг ўзидан қорин тўйилмагандир. Аммо бошқа нарсалардан тўйилгандир.

106. Абу Амома розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларидаги оналаримиздан арпа унидан бўлган нон ҳам ўзи оз бўлганлиги ва кифоя қилмаганлигидан ошиб қолмас эди.

107. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ва оналаримиз -ҳаммалари бир-икки кеча оч қолишардилар. Кечқурун егани бир нарса топмас эдилар. Кўпинча тановвул қиладиган нарсалари арпа нони эди.

И з о ҳ. Савол пайдо буладики, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам уйларида бир нарса бзлмаса саҳобалар ичларида давлатмандлар кўп эдилар. Ҳаммалари у зотдан жонларини ҳам аямасдилар. Улар бу ҳолни билиб туриб нима сабабдан сабр қилгандилар? Жавоб шуки,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ҳолнинг ажридан умидвор бўлиб, ниҳоятда махфий сақлар эдилар. Оналаримиз ҳам шундай эдилар.

108.  Саҳл бин Саъд розияллоҳу анҳудан савол қилиндики,  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам яхши эланган ун нонида егандиларми? (Яъни ок ун нонини). Саҳл жавоб бердиларки,  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида то вафот кунларигача ун нони рўбарўларига на келди ва на уни кўрдилар. Савол килиндики,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида сиз саҳобаларда элакларингиз бўлар эдими? Жавоб бердилар: бизларда элак бўлмас эди. Савол қилиндики, арпани қандай қилиб нон қилар эдингизлар? Жавоб бердиларки, бизлар арпани бир идишга олиб шопурар ва пуфлар эдик. Шунда қипиқлари ёки кепакларидан учгани учиб кетар ва қолгани қолар эди. Кейин уни ҳамир қилиб, нон қилиб ер эдик.

109. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хонтахта устида таом емадилар. Ва кичик узанги ҳам истеъмол қилмадилар ва ўзлари учун юпқа нон ҳам пиширилмади. Бу ҳадис ровийларидан Юнус дедилар: Мен Қатодадан сўрадимки, у зот таомни нима нарса устида тановул қилар эди? Қатода жавоб бердиларки, шу одатдаги дастурхонда ер эдилар.

110. Масруқ дедилар: Мен Оиша розияллоҳу анҳо ҳузурларига ҳозир бўлдим. У киши менинг учун ходимларига буюриб таом чақирдилар, ва дедиларки, мен қачон бир таомни топиб есам ва йиғламоқни хоҳласам, йиғларман. Мен сўрадим: Нега йиғлайсиз? Дедиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёдан рихлат қилганларидаги ҳоллари хотирамга келиб, кўнглим бузилади.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларида бир кун икки марта нондан ҳам ва гўштдан ҳам муборак қоринлари тўйган эмас эди.

111. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот кунларига қадар ҳам арпа нонини икки кун тўйиб емадилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио