Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СУЯНГАН НАРСАЛАРИ ВА СУЯНИШЛАРИ ҲАҚИДАГИ ҲАДИСЛАР БАЁН ҚИЛИНАДИ

98. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Эй, саҳобалар, мен сизларга катта гуноҳларнинг каттароғини айтиб берайми?” Саҳобалар дедилар: “Ҳа, Ё Расулаллоҳ” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Гуноҳларнинг ҳаммадан улуғроғи аввал Худога ибодатда бошқани шерик келтиришдир. Кейин ота-онага оқ бўлишдир”. У киши бир нарсага суянган ҳолда эдилар, кейин туриб ўтирдилар-да, айтдилар: “Ёлғон гувоҳлик бериш, (ёки ёлғон сўзлашдир)”. Мана бу охирги жумлани қайта-қайта такрор этдилар.

99. Абу Хужайфа розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Мен таомни бир нарсага суянган ҳолда емасман.

И з о ҳ. Таом ейишдаги суннат шуки, икки тизза устига ўтириб ейилади. Агар ўнг оёқ устига ўтириб, таом тановул қилса, бу тариқа ҳазм учун манфаатлидир.

100. Жобир бин Самура розияллоҳу анҳу дедилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир болишга, яъни ёстиққа суяниб ўтирганларини кўрдим.

101. Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дейдилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот топган беморликларида ҳузурларига кирдим. Бошларига сариқ латта боғлаб олган эдилар. У кишига салом бердим. Жавоб бериб, дедилар: Эй Фазл. Мен дедим: Лаббайка ё Расулаллоҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Шу латта билан бошимни маҳкам боғла. Мен айтганларини қилдим. Кейин туриб ўтирдилар. Муборак қўлларини елкамга қўйиб, тик турдилар. Сўнг масжидга чиқдилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио