Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҚАНДАЙ ЮРИШ, ЎТИРИШЛАРИ ҲАҚИДАГИ ҲАДИСЛАР БАЁН ҚИЛИНАДИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юришлари ўтган бошқа бобларда қисман баён қилинган эди. Бу бобда энди мустақил баён этилади.

94. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каби чиройли бир инсонни ҳаргиз кўрмадим. Офтоб гуё у зотнинг нурли чеҳраларида туриб, дунёга жилва қилиб тургандек туюлар эди. Юришда ҳам хеч бир инсонни у зотдан тез рафтор ва қадамлари баракалик кўрмадим. Шундай юрар эдиларки, ернинг таноби у зот учун тортилиб тургандек туюлар эди. Бизлар ўзимизни қийнаб, баробар юрсак деб, уринардик, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юришга эхтимом қилмагандек, бепарво қадам қўяр эдилар.

95. Қайла розияллоҳу анҳу дедилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни масжидда кўрдим, икки сонларини тикка қилиб, икки қўллари билан уларни қучоқлаб ўтирган эканлар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ниҳоятда ожизлик билан хомуш ўтиришларини кўриб, қўрққанимдан баданимда ларза пайдо бўлди.

И з о ҳ. Бу саҳобанинг қўрқишлари шунинг учун эдики, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга балки умматларининг устига келадиган бир азобдан хабар берилдимикан, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамиша уммат хақида фикр қилар эдилар. Фақат уларнинг ғамида бўлар эдилар. Дунё нима бўлса бўлсин, заррача парволарига келмас эди. Аллоҳумма-рзуқна шафоъатаҳу. Бу ҳадис юқорида ҳам ўтган эди.

96. Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳу дейдилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни масжидда орқаларини ерга бериб, бир оёқларини иккинчи оёқлари устига қўйиб ётганларини кўрдим.

97. Абу Саъйид Худрий розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидда ўтирсалар, икки сонларини тикка қилиб, икки қўллари билан уларни қучоқлаб ўтирар эдилар. Бу тариқа ўтиришлари бомдод намозни ўқиганларидан кейин бўладиган ўтиришларидан бошқадир, чунки бомдоддан кейинги офтоб чиққунча ўтиришлари чордона бўларди.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио