Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РУСУЛУЛЛОҲ САЛЛОЛЛОХУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ИМОМА, ИЗОР ВА РИДОЛАРИ ҲАҚИДАГИ ҲАДИСЛАР БАЁН ҚИЛИНАДИ

Имома бизнинг тилимизда “салла” дейилади, саллани дўппига ё бошнинг ўзира боғланса ҳам суннат адо қилинган бўлади. Изор белдан пастга кийиладиган либос, Аллома Мунодий дейдилар: Имома намоз ва кўркам кўринмоқ учун суннатдир. Имома ҳақида кўп ҳадислар келган. Баъзилари ниҳоятда заиф бўлса ҳам, ровийларнинг кўплигидан эътиборга олинади. Лекин у ҳадисларнинг кўпчилигини мавзуъ демоқлик - тахқиқда эҳтиётсизликдир.

Шайхул-ҳадис Мавлоно Муҳаммад Закариё айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг имомаи шарифларининг узунлигининг миқдори машҳур ривоятларда келтирилмаган. Имом Табронийнинг бир ривоятида етти газ эканлиги собит бўлган. Имом Нававий дейдиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки имомалари бор эди. Бири катта, бири кичик. Кичиги Алий Қорининг сўзларича, етти газдир, каттаси ўн икки газ.

Имома (яъни салла) боғлаш, асри саодатдан шу кунгача келаётган бир суннат ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан салла боғламоққа ҳукмлар бордир. Айтганларки, “Имома боғланглар, ҳилмларингиз зиёда бўлур («Фатҳул-борий»дан). Ва яна айтганларки, “Имомалик юринглар. Имома исломнинг аломатидир ва мусулмон билан кофирни ажратрувчидур(«Айни»дан). Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан бир киши савол қилди: “Салла ўрамоқ суннатми?” У киши дедилар: “Ҳа. Салла ўрамоқ суннатдир”.

88. Жобир розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳи Макка куни Маккаи мукаррамага бошларида қора салла ўраган ҳолда кирдилар. (Бундан аввал ўтган ҳадисда Маккага бошларига қалқон кийиб кирдилар, дейилган эди. Энди бу ҳадисда қора салла ўраб кирдилар, дейилди. Бу икки ҳадиснинг жами шуки: саллани кийиб, устидан қалқон кийган эдилар. Чунки бошнинг ўзига темир дўппини киймоқ азобдир. Салла устидан кийилса, азоб бўлмайди).

89. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла боғласалар, пешини орқаларига, икки елкаларининг ўртасига ташлаб қўяр эдилар.

И з о ҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифлари – пеш ёпиш-қўйишда бир неча йўл тутар эдилар. Баъзи олимлар айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳо пеш қўймай ҳам имома боғлар эдилар. Пеш қўйганларида баъзида олдиларига, ўнг тарафларига қўяр эдилар, баъзида эса орқаларига – икки елкаларининг ўртасига қўяр эдилар. Баъзида имомаларининг икки учини жамлаб, пеш қўйгандек ташлаб қўяр эдилар. Аллома Мунодий дейдилар: Бу суратларнинг ҳаммаси ҳам собитдур. Лекин афзали орқага икки елка ўртасига қўйишдир. Аллома Мерак деганларки, сийрат китобларида саҳиҳ ривоятлар билан собит бўлганки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешларини баъзи вақтларда орқаларига, икки елкалари ўртасига қўяр эдилар. Баъзи вақтларда имомаларини пеш қўймай кияр эдилар («Хасоилу набаввий»дан).

90. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан илгари бир кун хутба ўқидилар. Шунда муборак бошларида қора салла бор эди. Ё ёғли бир парча латта бор эди.

И з о ҳ. Бу хутбаи шарифа ўлим дарди вақтларида ўқилган эди. Бу хутбаларида мадиналик саҳобалар ҳақида муҳим васиятлар қилдилар. Бу хутбадан кейин на минбарга чиққанлар ва на хутба ўқиганлар. У вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бошлари қаттиқ оғриб турган эди. Шунинг учун бошларини боғлаб олган эдилар. Одати шарифалари, бошларига кўп ёғ суртганлари учун латта ёғ бўлиб қолар эди.

91. Абу Бурда дейдилар: Бир кун Оиша розияллоҳу анҳо бизларнинг хузуримизга бир емоқ солинган чодар ва бир қалин изор олиб чиқиб қўйдилар, ва дедиларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак руҳлари бу икки либос ичида қабз қилинди.

И з о ҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг либос ҳақидаги муборак одатлари, пайғамбарликнинг аввалги давридан бошлаб вафотларигача бир ҳолда ўтди. Ҳаргиз ўзгармади. Хайбар урушидан кейин саҳобаларнинг ахволлари яхши бўлди. Фатҳи Маккадан кейин атроф-оламнинг подшоҳларидан туҳфалар ва хадялар кела бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хоҳлаган суратда ўзларига зебу зийнат ва аҳли хоналарига тилаган миқдорларида енгил ҳаёт асбобларини хозирлаб берсалар ниҳоятда мумкин ва осон эди. Лекин дунё роҳатини ҳаргиз хоҳламадилар. Топган ва тутган нарсаларини муҳтож ва етимларга тарқатиб, ўзлари ва хонадонлари дунёдан пок ва беалоқа ўтдилар. Бизумматликни даъво қилгувчи бандалар дунёга шу қадар берилиб кетдикки, Аллоҳ Таоло Ўзи бу ҳолимизнинг ёмон оқибатидан бизни асрасин. Омин.

92. Убайд ибн Холид розияллоҳу анҳу дедилар: Мен Мадинаи мунавварада кетаётган эдим. Бирдан орқа тарафимдан “Изорингни баландроқ кўтар, изор баланд турса, эгаси тақвога ва ўзи нажосатдан покликка якинроқ бўлади ва ўзи кўп кун яшар, тез йиртилмас, деган овоз эшитилди. Боқсам, овоз қилган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. Мен айтдим: Ё Расулаллоҳ, бу изор ўзи бир қора ва йўллик чодар бўлса, бир нарсага арзимас, бунинг билан нима такаббур бўлади ва бундай чодарни ҳам эхтиёт қилинадими? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат килдиларки: “Баландроқ кўтаришда бир хикмат булмаган тақдирда, сенда менга эргашиш муҳаббати ҳам йўқми? Кейин мен кўрдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг изорлари болдирларининг ярмида тўхтаган экан.

И з о ҳ. Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамиша изор боғлар эдилар. Иштон кийган ва киймаганликларида ихтилоф бор. Аллома Бежурийнинг таҳқиқларича, киймаганликлари собитдир. Лекин иштонлари бор эканлиги маълум. Вафотларидан кейин қолган ашёлар ичида бор эди. Ибн Қаййим дейдиларки: иштон сотиб олдилар. Албатта, кийгани олгандилар. Бундан бошқа бир неча ҳадисда кийганликлари ҳам вориддир. Саҳобаи киромлар ҳам кияр эдилар. Улар албатта, Расулуллоҳнинг ижозатлари билан кийганлар. Абу Амома розияллоҳу анҳу дедилар: Мен айтдим: “Ё Расулаллоҳ, китобийлар лунги боғламайдилар, иштон киядилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Сизлар уларга хилоф қилинглар. Лунги ҳам боғланглар, иштон ҳам кийинглар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир узун ҳадис силсиласида деганларки, мен айтдим: “Ё, Расулаллоҳ, ўзлари гоҳо иштон ҳам киядиларми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳа. Кияман. Менга баданимни ёпмоққа ҳукм бор. Хеч бир нарса баданни иштондек ёполмайди”. Лекин муҳаддислар бу ҳадисни заиф деганлар.

И з о ҳ. Лунги ё иштон ёҳуд шим каби либосларни балки кўйлак ва камзул ва жубба каби нарсаларни этакларини оёқ тўпиқларидан пастга туширмаслик учун кўп таъкидлар борки, ошиғидан пастидагиси дўзахда ҳисоб қилинади. Уламолар дедилар: болдирнинг ярмида тўхтатмоқ мустаҳабдир, тўпиққа туширмоқ жоиздир. Ундан пастга тушса ва бу кибр учун бўлса, ҳаромдур. Кибр учун бўлмаса, макруҳдир. Буларнинг ҳаммаси эрлар учун. Аммо аёллар учун бир қаричдан бир газгача этакларини узун қилишга ҳақлари бордир. Балки улар нима билан бўлса ҳам ўзларини ниҳоятда мукаммал сатрда сақлашлари талаб этилади.

93. Хузайфа ибн Ямоний розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг болдиримни ё ўзларининг болдирларини гўштини тутиб туриб дедиларки: “Изор бу ерга тўхтасин, унинг жойи шудир. Агар бунга қаноат қилинмаса, бундан бир оз тушсин. Агар бунга ҳам уналмаса, шуни билсинки, лунгининг икки тупиққа қадар тушмоққа ҳаққи йўқдир”.  

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио