Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ УЗУКЛАРИ ВА УЗУК ТАҚИШЛАРИ ҲАҚИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

70. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узуклари кумушдан бўлиб, кўзи хабаш санъатида ишланган эди. (Ёки хабаш конларидан келган тош эди, ёки ранги хабашлардек қора эди, валлоҳу аълам).

71. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узуклари бор эди. Атрофга юборган хатларига ўша узук билан муҳр босар эдилар. Ва уни тақмас эдилар, (яъни аввал тақмас эдилар, кейин тақдилар) ҳаётларининг охиригача тақиб ўтдилар.

72. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узуклари кумушдан бўлиб, кўзи ўзидан эди.

И з о ҳ. Биринчи ҳадисда кўзи хабаший дейилди ва бу ҳадисда кўзи ўзидан дейилди. Уламолардан ҳар ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узуклари бир дона эди дегувчилардан бўлса, бу ҳадисни далил этиб, юқоридаги хабаший калимасига хабаш санъатида ишланган эди, дейдилар. Узуклари бир нечта эди дегувчилардан бўлса, аввалги ҳадисникўзи хабаший тош эди”, деб тафсир қиладилар.

73. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ажам подшоҳига хат ёзмоқчи бўлганларида, одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дедилар: Ажам подшоҳлари муҳр босилмаган хатни қабул этмайдилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам узук қилдирдилар. Ҳозир мен гуё ўша узукнинг муборак кафтларида оқлигини кўриб тургандайман.

74. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак узукларидаги нақши бундай эди: биринчи сатрда Муҳаммад лафзи, иккинчи сатрда Расул лафзи, учинчи юқоридаги сатрда эса Аллоҳ лафзи бор эди.

75. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Эрон, Рум ва Ҳабаш подшоҳларига хат ёзмоқчи бўлдилар. Одамлар дедилар “улар муҳри йўқ хатни қабул этмайдилар, кейин Яъло ибн Умайя номли саҳобага амр қилдилар. У киши бир узук қилиб келдилар, халқаси кумушдан эди ва унга Муҳаммад Расулуллоҳ жумласини нақш қилиб ўйилган эди.

76. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон халога кирмоқчи бўлсалар, муборак қўлларидан узукларини чиқариб қўяр эдилар (чунки унда Аллоҳ Таолонинг номи бор эди).

77. Абдуллоҳ бин Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак узуклари ҳаётларида ўз қўлларида эди. Вафотларидан кейин Абу Бакр розияллоҳу анҳу қўлларида ва у зотдан кейин Умар розияллоҳу анҳу қўлларида бўлди. Усмон розияллоҳу анҳу қўлларига ўтгандан кейин олти йил сақладилар. Кейин у узук «Беъру Арис» номли бир қудуққа тушиб йуқолди. Унинг нақши Муҳаммад Расулуллоҳ эди.

И з о ҳ. Арис калимаси амир вазнида масжиди Қубога яқин бир ердаги бир боғ ё бир қудуқнинг номи бўлиб, яҳудлардан Арис номли бир кишига мансуб бўлган. Усмон розияллоҳу анҳу хилофатларига олти йил бўлган даврда ўша қудуқни мадиналиклар учун ковлатиб қўйгандилар. Бир кун ўша қудуқ лабида ўтирганларида, бир нарсага мухр босмоқчи бўлиб, муҳр сақлагувчи Муъайқиб деган кишидан шу узукни талаб қилдилар. Муҳр қўлларидан қудуққа тушиб кетди. Бу узукни баъзи вақт баракот умидида тақиб ҳам юрар эдилар. Қудуққа тушгандан кейин уч кунгача ахтардилар. Қудуқ сувини тамом ташқарига олдирдилар, лекин топилмади. Уламолар дедиларки, шу узук йуқолгандан кейин Усмон хукуматларига ҳар турли фитна ва фасод бошланди.

78. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам узукларини ўнг қўлларига тақардилар.

И з о ҳ. Бу ҳадис ва тубандаги асарлардан ҳар икки қўлга тақмоқликнинг жоизлиги ва суннат эканлиги маълум бўлади.

79. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узуклари кумушдан бўлиб, кўзини кафтларига қилиб олардилар. Унга “Муҳаммад Расулуллоҳ” жумласини ўйдирган эдилар. Бошқа одамларни шу жумлани муҳрларига ва узукларига ўйдиришдан манъ қилган эдилар. Арис қудуғига Муъайқиб розияллоҳу анҳунинг қўлларидан тушиб кетган мана шу узук эди.

И з о ҳ. Муъайқиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида муборак узукларини сақлагувчи бир зот эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон қўлларига узук тақмаган бўлсалар, албатта, Муъайқиб қўлларида сақланган бўларди. Вафотларидан кейин ҳам, Абу Бакр розияллоҳу анҳу вафотларида, ва у зотдан кейин Умар розияллоҳу анҳу вафотларида, ва у зотдан кейин Усмон вафотларида ҳам узукни сақларувчи Муъайқиб эдилар. Иттифоқо, бир карра узукни Усмонга бериб, ё у киши олиб туриб эдилар, узук қўлдан чиқиб, қудуққа тушиб ғойиб бўлди.

80. Муҳаммад Бокир розияллоҳу анҳу дедилар: имом Ҳасан ва имом Ҳусайн розияллоҳу анҳумо ҳар иккалалари узукларини чап қўлларира тақар эдилар.

И з о ҳ. Бу ҳадис мавқуфдир (мавқуф - тўхтатилган). Чунки, имом Муҳаммад Бокир имом Ҳасан ва имом Ҳусайн розияллоҳу анҳумони кўрмаганлар. Лекин яна бир ривоятда марфуъан келганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Ҳасан ҳамда Ҳусайн розияллоҳу анҳум ҳаммалари узукларини чап қўлларига тақар эдилар.

81. Ибни Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олтиндан бир узук қилдирдилар. Уни ўнг қўлларига тақар эдилар. Бу ҳолни кўриб асҳоби киром ҳам олтиндан узуклар қилдириб, суннатга эргашиш ниятида тақа бошладилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша тилла узукни ташладилар, ва дедиларки, мен буни ҳаргиз тақмайман, кейин саҳобалар ҳам олтин узукларини ташладилар.

И з о ҳ. Тилла истеъмоли Ислом аввалларида жоиз эди. Кейин эркакларга ҳаром килинди. Унинг ҳаромлигига жумҳур уламолар иттифоқ қилганлар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио