Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ МАҲСИ ВА КАВУШЛАРИ ҲАҚИДАГИ ҲАДИСЛАР БАЁН ҚИЛИНАДИ

60. Бурайда розияллоҳу анҳу дедилар: Ҳабаш подшоҳи Нажжоший Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир жуфт қора содда маҳси ҳадя юборди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилиб уни кийиб олдилар. Кейин яна таҳорат қилганларида, унга масҳ тортдилар.

61. Шаъбий ривоят қилади: Муғийра розияллоҳу анҳу дедилар: Диҳйа розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир жуфт маҳси ҳадя бердилар ва бир ривоятда бир дона жубба ҳам ҳадя килдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар иккисини йиртилгунча кийдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу бир жуфт маҳси ҳалол сўйилган жонивор терисидан тикилганми, ё бошқа териданми билмадилар.

62. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг наълайн муборакайн (икки оёқ кийим)ларининг ҳар бирида икки тасма бор эди. (Бир тасма бош бармоқ билан ёнидаги бармоқ ўртасида турар эди, иккинчиси ўрта бармоқ билан ёнидагисининг ўртасида турар эди). Ўша икки тасманинг учи келиб қўшилган қадам юзидаги кўндаланг тасма ҳам бир жуфтдан эди.

63. Исо бин Таҳмондан ривоят қилинади: Анас розияллоҳу анҳу бизларга бир жуфт кавуш чиқариб кўрсатдиларки, юзида туки йўқ эди. Кейин Собит Баноний менга Анас розияллоҳу анҳудан ривоят этдиларки, ўша бир жуфт кавуш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кавушлари экан.

64. Ибн Умар розияллоҳу анҳуга Убайд ибн Журайж дедилар: сиз туки йўқ чармдан бўлган кавуш киясиз ва унда таҳорат қиласиз, бунинг сабаби нима? Ибн Умар розияллоҳу анҳу дедилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай кавуш кийганларини ва унда таҳорат қилганларини кўрганман. Шунинг учун шундай кавушни киймоқни яхши кўраман.

И з о ҳ. Замони рисолатда мусулмонлар яшаш ва маданият каби нарсаларга зиёда аҳамият бермас эдилар. Тамоми фурсатларини дин ва охират ишларига сарф этардилар, ҳатто чармни ошлаганда, туки кетдими ё кетмадими, бундай нарсаларга машғул бўлмасдилар. Шунинг учун бу зотнинг кўзларига Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг туки тамом тозаланган чармдан кавуш кийганликлари таажжуб кўринди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туки йўқ чарм кавуш истеъмол қилишлари эса унинг жоизлигини билдириш учун бўлган.

Кавуш билан таҳорат қилмоқнинг маъноси, таҳорат қилиб оёқлари хўллик ҳолида кияр эдилар ёки кийиб туриб, таҳорат қилмоқ, яъни оёқни кавуш кийиб туриб ювмоқнинг жоизлигини таълим қилар эдилар, чунки арабий кавушлар юзи очиқ бўлади, сув оёқнинг ҳамма тарафига етади.

65. Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳу дедилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни икки кавуш кийган ҳолда намоз ўқиб турганларини кўрдим. Кавушларининг орқа тарафига чарм солинган ё ямоқ қилинган эди.

И з о ҳ. Бу ҳадисдан кавуш билан намоз ўқимоқ жоизлиги маълум булади. Албатта, поклик шарти билан.

66. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Эй, мусулмонлар, сизлардан ҳеч бир киши бир оёғида кавуш ва бир оёғи яланг юрмасин. Кавуш кийса, бутун кийсин, бўлмаса ялангоёқ юрсин.

67. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини чап қўл билан таом емагин ва бир пой кавуш киймагин деб манъ қилдилар.

И з о ҳ. Бу икки ҳадисни «Шамоили шарифа» ҳадислари билан зикр килишдан мусаннифнинг мақсадлари шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чап қўллари билан таом емадилар ва якка пой кавуш киймадилар дейишдир. Шариъати исломияда бу икки иш узрсиз қилинса, макруҳ саналади.

68. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Қачон сизлардан бир киши кавуш киймоқчи бўлса, аввал ўнг оёғига кийсин ва қачон кавуш ечмоқчи бўлса, аввал чап оёғидан ечсин, яъни ўнг оёқ кийишда аввал бўлсин, ечишда кейин бўлсин.

69. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кавушларидаги тасмалари икки дона эди. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумонинг кавушларидаги тасмалари ҳам икки дона эди. Ҳаммадан аввал кавуш тасмасини бир донага туширган зот Усмон розияллоҳу анҳу бўладилар.

И з о ҳ. Бу ҳадисдан кавуш тасмаларини хос бир адади бўлмай, одатга қараб бўлиши жоиз эканлиги маълум бўлади.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио