Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СУРМА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАНЛАРИ БАЁН ҚИЛИНАДИ

И з о ҳ. Кўзга сурма қўймоқ мустаҳаб ва унда тиббий манфаатлар ҳам бор. Сурма қўювчи киши учун муносиби шуки, савоб ниятида сурма қўйсин, шунда тиббий нафи билан бирга суннатга эргашган савоби ҳам ҳосил бўлади.

43. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам кўз нурини ўткир қиладиган, киприкларни ўстирадиган исмид номли сурмани кўзга қўйишни буюрдилар”, ва яна Ибн Аббос дедиларки, “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг бир сурмадонлари бор эди. Ундан ҳар кеча кўзларига сурма қўяр эдилар. Ҳар иккала кўзларига уч мартадан қўярдилар”.

44. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқуга боришларидан аввал исмид сурмасидан ҳар кўзларига уч бор қўяр эдилар.

45. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Исмид сурмасини албатта қўйиб юринглар, у сурма назарни тез қилади ва киприкларни зиёда ўстиради.

46. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Сизларнинг сурмаларингиз ичида ҳаммадан яхшиси исмид сурмасидир, у кўзни зиёда нурли қилади ва киприкларни ўстиради.

И з о ҳ . Юқоридаги ривоятлардан исмид сурмасини истеъмол этишнинг афзаллиги маълум бўлади. Исмид топилмаган пайтда, қайси бир сурмани истеъмол қилинса ҳам суннат адо топган бўлади.

И з о ҳ . Ушбу охирги ҳадиснинг ровийларидан бирларининг номлари Башир ибн Муфаззалдир. Бу зот ҳақида уламолар дедиларки, хар кун тўрт юз ракаъат нафл намоз ва бир кун рўза ва бир кун ифтори доимий одатлари эди. Аллоҳ раҳмат қилсин.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио