Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СОЧЛАРИНИ ТАРАГАНЛАРИ БАЁН ҚИЛИНАДИ

И з о ҳ. Сочларни тарамоқ мустаҳабдур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарғиб қилганлар ва ўзлари ҳам сочларини тарар эдилар. Имом Термизий бу бобда ушбу масаладаги ҳадисларни келтирганлар.

26. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Мен ҳайз кўриб турган ҳолатларимда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочларини тараб қўяр эдим.

27. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак сочларини кўп ёғлар эдилар, ва муборак соқолларини кўп тарар эдилар, ва муборак бошларига бир латтани қўйиб боғлаб олар эдиларки, ёғни кўп истеъмол қилганликларидан ўша латта худди ёғчининг либосига ўхшаб қолар эди.

И з о ҳ. Бошга ёғ кўп қўйилса, либосларнинг ёмон бўлиш эҳтимоли бор, бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг назофат (тозалик)ларига мувофиқ эмасдир. Шунинг учун сақланиш мақсадида зоҳирий бир латтадан фойдаланар эдилар.

28. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилишда, соч тарашда ва оёқ кийим кийишда ўнгдан бошлардилар, яъни хар бир муборак ва зийнат ишларида ўнгдан бошламоқни манзур кўрар эдилар. Чунончи, либос киймоқ, оёқ кийимларини киймоқ, масжидга кирмоқ, соч тарамоқ каби ишларда ва ҳамма бошқа ишларда ҳам. Кийим ечиш, халога кириш каби номуборак ишларда эса чапдан бошлар эдилар.

29. Абдуллоҳ ибни Муғфал розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кун ва ҳар соат соч тараб туришдан манъ қилдилар. Магар гоҳо-гоҳо тарамоққа ижозат бергандилар, чунки давом этмоқ аёлларга хосдир.

30. Бир саҳоба дедиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳо-гоҳо муборак сочларини тараб турардилар.

И з о ҳ. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ дедилар: гоҳо-гоҳодан мурод, уч кундир. «Сунани Абу Довуд»даги бир ҳадисда ҳар кун таралишини манъ этилган. Уламои киром раҳимаҳумуллоҳ дедилар: Бу ҳукм сочни эхтиёжи бўлмаган бир суратдадир. Агар зарурат бўлиб қолса, зарари йўқдир.

И з о ҳ. Бу ҳадисни ривоят қилувчи саҳобанинг номларнини баъзилар Ҳаким ибн Амр, ва баъзилар Абдуллоҳ ибн Муғфал деганлар. Саҳобаларнинг номларини сариҳ (очиқ) баён этмаслик уларнинг адлликларига зарар қилмаслар, зеро, ҳаммалари адлдилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио