Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СОЧЛАРИ ҲАҚИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

22. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари икки қулоқларининг ярмига тушар эди.

23. Оиша розияллоҳу анҳо дедиларки: Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир идишда ғусл қилар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари қулоқ юмшоғидан тушган ва елкаларига етмаган, яъни ўрта бир ҳолда эди.

И з о ҳ: Бир идишда чўмилишдан эр ва хотин бир-бирининг авратини кўриб туриши лозим келмайди, чунки Оиша розияллоҳу анҳо ўзлари деганларки, на мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авратларини кўрдим ва на у зот менинг авратимни кўрдилар.

24. Умму Ҳониъ розияллоҳу анҳо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи мукаррамага бир бор шу хайъатда келдиларки, сочлари тўртга бўлиниб ўрилиб кўйилгандай кўрилар эди. Баъзи ривоятда дейилганки, хар бир муборак қулоқлари икки ўрилган соч ўртасида худди қоронғу кечадаги ёруғ юлдуз каби кўринар эди.

25. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалда сочларини фарқ очмай қўйиб қўярдилар, чунки мушриклар фарқ очардилар ва китобийлар фарқ очмас эдилар. Илгари қайси бир нарса ҳақида Аллоҳдан амр келмаган бўлса, китобийларга ўхшашликни дўст тутар эдилар. Кейин уларга мухолифат этиб, сочларига фарқ очадиган бўлдилар.

И з о ҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалда, яъни Ислом дини тамоман нозил бўлмай туриб, китобий жамоатни ўзларига ҳамдард ва кўмакчи қилмоқ учун уларга хайрихоҳ бўлдилар. Кўрдилар-ки, уларга ҳам бадбахтлик ғолиб келиб, улфат ололмадилар. Мушриклар билан уларнинг фарқлари бўлмай қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уларга мухолифат этдилар ва сочларига фарқ оча бошладилар. Ҳақиқатда покизалик фарқ очишда эди. Бунда исроф бўлмас эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хижратдан кейин муборак сочларини аввал Ҳудайбийя йилида, сўнг Умрату-л-қазо йилида, кейин Ҳажжату-л-видоъ йилидагина тамом олдирганлар. Қачон сочларини яқин фурсат ичида олдирган бўлсалар, қулоқларининг ярмига тушиб турур эди. Буни араблар то қулоқ юмшоғига етгунча вафра (мўл, кўп) дейдилар. Агар бундан зиёда тушса, лимма (кокил) дейдилар, агар бундан ҳам зиёда узайиб кетса, елкаларига тегиб турса, уни жумма (узун таралган соч) дейдилар. Охири узайиш шу бўлур. Энди ривоятларда хар-хил сифатлар келиши шу ҳолатларга қараб бўлган, яъни хар ким қайси ҳолда кўрган бўлса, у шу ҳолатни ривоят қилган ва ҳаммалари рост сўзлагандирлар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио