1797/1. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. кишиларга заъфарон рангли либос кийишни ман этдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1798/2. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ с.а.в. бир куни менинг устимда иккита сарғиш, заҳил рангга бўялган кийимни кўриб: «Онанг мана шуни кийишга буюрдими?» дедилар. Мен: «Рангини кетказиб ювиб юборайми?» десам, у зот: «Балки ёндириб ташлагин», дедилар».
Бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ с.а.в. : «Бу каби сарғиш, заҳил рангли либослар кофирларнинг кийимидир. Сен бундай кийимларни киймагин», деб айтганлар. Имом Муслим ривояти.
|