Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

364-боб Ейиш, ичиш, таҳорат қилиш ва бошқа ишларда тилла ва кумуш идишларни ишлатишнинг ҳаромлиги ҳақида

1794/1. Умму Саламадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кумуш идишларда сув ичадиганлар қорнини дўзах оловига тўлдирибди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Имом Муслимнинг ривоятларида «Тилла ва кумуш идишларда сув ичувчи ва овқатланувчилар» бўлиб келган.

 

1795/2. Ҳузайфадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ипак ва кимхоб кийишдан ҳамда тилла, кумуш идишларда сув ичишдан ман қилдилар. Ва: «Бу нарсалар бу дунёда кофирлар учун, охиратда эса сизлар учундир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Икки «Саҳиҳ» китобида келган Ҳузайфа р.а. ривоятларида Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ипак ва кимхобдан тайёрланган кийимлар кийманглар, тилла, кумуш идишларда сув ичманглар ва тилла, кумуш тақсимчаларда овқат еманглар», деб айтдилар.

 

1796/3. Анас ибн Сийриндан ривоят қилинади: «Анас ибн Молик р.а. билан бирга бир неча мажусийлар ҳузурида ўтирганимизда, кумушдан ясалган идишда қиём олиб келинди. У зот бундан емадилар. Олиб келган кишига бу идишингни алмаштириб кел, деб айтилган эди, у киши кумуш идишни халанж дарахтидан ишланган косага алиштириб келди. Анас ибн Молик бу идишдаги қиёмдан тановул қилдилар». Имом Байҳаққий ҳасан иснод билан ривоят қилганлар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио