Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

356-боб Мол-дунёни шариат рухсат бермаган жойларга сарф қилиб, зое этмоқдан қайтарилгани ҳақида

1780/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта Аллоҳ таоло сизлардан уч нарсада мамнун ва уч нарсада норозидир. Мамнун бўладигани – Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилиш, Аллоҳнинг арқони бўлмиш Исломни жам бўлиб маҳкам ушлаш ва фирқаланиб кетмасликдир. Норози бўладигани – фойдасиз сўзларни гапириш, кўп савол бериш ва мол-дунёни беҳудага сарф қилиш», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти.

 

1781/2. Муғийранинг котиблари Варроддан р.а. ривоят қилинади. Муғийра р.а. Муовияга р.а. жўнатиш мақсадида бир мактуб ёздирдилар. У қуйидагича эди: «Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳар фарз намози сўнггидан «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътия лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқирдилар». (Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Ва Сен ман қилган нарсани бергувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди»). Ва яна Варрод р.а. мактубда қуйидагиларни ёздилар: «Расулуллоҳ  с.а.в.  фойдасиз сўзларни гапиришдан, мол-дунёни беҳудага сарф қилишдан, кўп савол беришдан, оналарга оқ бўлишдан, қизларни тириклай кўмишдан, вожиб амалларни тарк этишдан ва хиралик билан сўраб олишдан ман этдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио