Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

357-боб Мусулмон кишига силоҳ (қурол) ва шунга ўхшаш нарсалар ила хоҳ жиддий, хоҳ ҳазил билан бўлсин, ишора қилишдан ҳамда қилични яланғочлаб юришдан ман этганлари ҳақида

1782/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизладан бирортангиз биродарига силоҳ (қурол, қилич, пичоқ ва шунга ўхшаш нарсалар) билан ўқталмасин. Чунки ўша силоҳи қўлида турганида, шайтон васваса қилиб (яъни, биродарининг ўлимига сабабчи этиб) дўзах чуқурларидан бирортасига тушириб юбориши мумкин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Имом Муслимнинг ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким биродарига ўткир нарса билан ўқталса, то ташламагунча фаришталар лаънатлаб туришади, гарчи ишора қилинадиган киши ота-она бир туғишган иниси бўлса ҳам», дедилар.

Фойда: Ислом инсон саломатлиги ва мукаррамлигини мана шундай муҳофаза қилади. Қарияларимиз: «Пичоқдан эҳтиёт бўлинглар, у одамга қараб югуради», деб бежиз айтишмайди.

 

1783/2. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  қилични ғилофдан чиқариб, яланғочлаб юришдан ман этдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио