Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

355-боб

Шаҳарликларнинг қишлоқдагилар олиб келган (ғалла, мева, сабзавот ва бошқа) нарсаларни сотиши, карвондагилар билан ташқарида кўришиб (сотиб бериш мақсадида) уларнинг молларини қўлга киритиши, биродари савдосини бузиб, ўз молини сотиши ва ўзи қайтмай ёки изн бермай туриб биродари совчи бўлган аёлга совчи юборишининг ҳаромлиги ҳақида

 

1774/1. Анасдан р.а.  ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  шаҳарлик одамнинг қишлоқдан келган кишининг молини сотиб беришидан ман қилдилар. Гарчи у қишлоқлик киши ота-она бир иниси бўлса ҳам. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1775/2. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ташқаридан келган молларни шаҳар бозорига етиб келмасидан олдин йўлига чиқиб сотиб олманглар», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1776/3. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Карвон йўлига чиқиб, молини сотиб олманглар ва шаҳарлик одам ташқаридан келган кишининг молини сотмасин», деганлар. Имом Товус Ибн Аббосдан р.а.: «Шаҳарлик қишлоқдан келадиганнинг молини сотмасин, дейилгани нима?» деб сўраганларида, Ибн Аббос: «Даллоллик қилмасин, яъни қишлоқдан келган киши ўзи олиб келган нарсасини ўзи сотсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1777/4. Абу  Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  шаҳарлик қишлоқдан келган кишининг молини сотишдан ман этдилар. Ва: «Бошқаларни алдаб нархини оширмасин, биродари савдоси устига савдолашмасин, биродари совчи бўлган қизга совчи юбормасин, кундошли хотин кундошини талоқ қилиб юборишини, яъни ҳамма нарсага ўзи эга бўлиб олишни эридан сўрамасин», дедилар.

 

Бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ  с.а.в.  карвон ҳали шаҳарга кирмай туриб уни сотиш ниятида қўлга киритишдан, хотин бўлажак кундошига талоқ берилса, никоҳга чиқишини шарт қилишдан ва биродари савдоси устига савдолашишдан ҳамда нархларни сохталик билан оширишдан ва соғиладиган ҳайвонни бир неча кун соғмасдан сутини кўпайтириб сотишдан ман қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: қишлоқда яшовчи киши қийинчилик билан нарсаларни йиғиб-териб олиб келса-ю, шаҳарда яшовчилар уни алдаб бозорда нарх-наво пастлаб кетганини айтиб, деҳқонни шунга ишонтиришлари ғирромликдир. Ислом ғирромликнинг барча турини ман этади.

 

1778/5. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Баъзиларингиз баъзиларингиз савдосини бузиб ўз нарсаларини сотмасин. Биродари совчи бўлган аёлга совчи юбормасин. Лекин ўзи изн берса, унда жоиз», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу лафз Муслимники.

 

1779/6. Уқба ибн Омирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мўмин мўминнинг биродаридир. Мўмин кишига биродари савдосини бузиб ўз нарсаларини сотмасин ҳамда биродари совчи бўлган хотинга то ўзи тарк қилмагунча совчи юбормасин», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио