Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

354-боб Аёл кишига оиласидан бирор киши ўлса, уч кундан кўп аза-мотам (хафалик либосини кийиб, зийнатни тарк) қилиши ҳаромлиги ҳақида (лекин эри ўлса, тўрт ой-у ўн кун идда ўтириши лозим)

1773/1. Зайнаб бинти Абу Саламадан р.а. ривоят қилинади: «Мен мўминалар онаси Умму Ҳабиба ҳузурларига оталари Абу Суфён ибн Ҳарб вафот этганларида кирсам, Умму Ҳабиба р.а. сариқ рангли хушбўй суюқлик келтиришни буюрдилар. Ва у хушбўй нарса келтирилганда хизматкор қизга ҳамда ўзларининг икки яноқларига суртдилар. Кейин Умму Ҳабиба р.а.: «Аллоҳ номига қасамки, менда ҳозир бу нарсани суртишга ҳожат йўқ. Лекин мен Расулуллоҳнинг  с.а.в.  минбарда туриб: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга бирор кишиси вафот этса, уч кечадан кўп аза-мотам (хафалик либосини кийиб, зийнатни тарк) қилиши ҳалол эмас. Лекин эри вафот этса, тўрт ой-у ўн кун идда ўтиради», деб айтганларини эшитганман», дедилар».

Зайнаб бинти Абу Салама р.а.: «Кейин Зайнаб бинти Жаҳшнинг ҳузурларига инилари вафот этганида кирсам, бу саҳобия аёл ҳам хушбўй нарса келтиришни буюрдилар. Қачонки, у нарса олиб келинганда, ўша нарсадан суртиб: «Аллоҳ номига қасамки, ҳозир бу нарсани суртишга ҳожат йўқ. Лекин мен Расулуллоҳнинг  с.а.в.  минбарда туриб: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга бирор кишиси вафот этса, уч кундан кўп аза-мотам қилиши ҳалол эмас. Лекин ўз эри вафот этса, тўрт ой-у ўн кун идда ўтиради», деб айтганларини эшитдим», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: демак, ўз эридан бошқа шахс вафот этса, аёлларга фақат уч кун аза-мотам қилишга рухсат берилмоқда. Лекин ундан зиёдаси ман этилган. Аммо ўз эри вафот этган хотинлар тўрт ой-у ўн кун идда ўтиришади.

Идда – эри ўлган аёлнинг бошқа эрга тегиши мумкин бўлмаган муддат. Идданинг ҳикматларидан бири ҳомила бор-йўқлигини билиб, наслнинг эгасини аниқлашдир. Ҳамда Ислом шариати эрнинг аёл устидаги ҳаққи ҳаттоки вафотидан кейин ҳам борлигини эътироф этишидир. Ҳа, Ислом насл мусаффолигини мана шундай таъминлайди.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио