Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

353-боб Ота болаларига нарса беришда баъзиларини афзал кўришининг кароҳияти ҳақида

1772/1. Нўъмон ибн Баширдан р.а. ривоят қилинади. Башир р.а. ўғиллари Нўъмонни Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига олиб бориб: «Мен бу ўғлимга бир хизматкор бола ҳадя қилдим», деганларида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мана шу каби нарсани барча болаларингга ҳадя қилдингми?» дедилар. Башир р.а.: «Йўқ», дегандилар, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Берган нарсангни қайтариб ол», дедилар.

 

Бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Болаларингнинг барчасига шундай қилдингми?» деганларида, Башир: «Йўқ», дедилар. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Болаларингиз ҳақида адолатли бўлинглар», деб айтдилар. Кейин Башир келиб ҳалиги берган садақаларини қайтариб олдилар.

 

Яна бошқа ривоятда келтириладики, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Эй Башир! Сенда бундан бошқа фарзанд борми?» деганларида, Башир: «Ҳа», дедилар. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Фарзандларингнинг барчасига шундай ҳадя бердингми?» дегандилар, Башир: «Йўқ», дедилар. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ундай бўладиган бўлса, мени гувоҳ қилмагин. Чунки мен зулмга гувоҳ бўлмайман», дедилар.

 

Яна бошқа бир ривоятда «Мени зулмга гувоҳ қилмагин» бўлиб келган. Бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бу ишингга мендан бошқани гувоҳ қил», деб, кейин «Болаларинг сенга яхшилик ва хизмат қилишда баробар бўлишлари хурсанд қиладими?» дегандилар, Башир р.а.: «Ҳа», дедилар. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ундай бўлса, уларни ажратмасдан баробар тутгин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио