Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

340 - 346 боблар

340-боб
Намозда турганда осмонга
қарашнинг ман этилгани ҳақида

 

1753/1. Анас ибн Моликдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Одамларга нима бўлдики, намозда кўзларини осмонга қаратишади?» дедилар ва яна ҳам шиддатлашиб: «Ёки бундай қилишдан тўхташсин, бўлмаса, кўзларидан жудо бўлиб қолишади», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

341-боб
Намозда узрсиз у ёқ-бу ёққа
қарашнинг кароҳияти ҳақида

 

1754/1. Оишадан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳдан  с.а.в.  намозда у ёқ-бу ёққа, яъни ўнг ва чап томонларга қараш ҳақида сўрасам, у зот: «У нарса банданинг намозидан шайтоннинг юлиб олган ҳиссасидир», дедилар». Имом Бухорий ривояти.

 

1755/2. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Намозда у ёқ-бу ёққа қарашдан четлангин. Чунки намозда қараш ҳалокатга сабаб бўлади. Агар чорасиз қолсанг, нафл намозларида майли-ю, лекин фарз намозларида жоиз эмас», деб айтдилар.

342-боб
Қабрларга юзланиб намоз ўқишдан қайтарилгани ҳақида

 

1756/1. Абу Марсад Канноз ибн Ҳусайндан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  қабрларга юзланиб намоз ўқишдан ва унинг устига ўтиришдан ман этдилар. Имом Муслим ривояти.

343-боб
Намоз ўқиётган кишининг олдидан ўтишнинг
ҳаромлиги тўғрисида

 

1757/1. Абу Жуҳайм Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Симмадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Намоз ўқиб турганнинг олдидан ўтувчи киши агар бу ишнинг ёмонлигини билганида эди, қирқ (кун ё ой ёки йил) намоз ўқувчининг олдидан ўтмасдан тўхтаб туриши яхши бўлар эди», дедилар. Ушбу ҳадис ровийи қирқ кунми ё қирқ ойми ёки қирқ йилми, аниқ билмадим, деб айтди. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

344-боб
Муаззин фарзга иқомат (такбир) айтгандан кейин хоҳ нафл, хоҳ ўша намознинг суннати бўлсин, бошлаб юборишнинг
кароҳияти ҳақида

 

1758/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар намозга иқомат айтилса, фарздан бошқа намоз йўқдир», дедилар. Имом Муслим ривояти.

345-боб
Жума кунининг кундузини рўзага ва кечасини намозга хослаб олишнинг кароҳияти тўғрисида

 

1759/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кечалардан жума кечасини таҳажжуд намозига, кундузлардан жума кунини рўзага хослаб олманглар. Лекин одатдаги рўзага тўғри келиб қолса, зарари йўқ», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1760/2. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳеч бир киши жума кунининг ёлғиз ўзида рўза тутмасин. Лекин жумага пайшанбани ёки шанбани қўшиб тутса, зарари йўқ», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1761/3. Муҳаммад ибн Аббоддан р.а. ривоят қилинади: «Жобирдан р.а. «Расулуллоҳ  с.а.в.  жума кунининг ўзида рўза тутишдан ман қилганларми?» деб сўрасам, у зот: «Ҳа», деб жавоб қилдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1762/4. Уммул мўминин Жувайрия бинти Ҳорисдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  жума куни бу онамиз ҳузурларига кирсалар, рўзадор эканлар. Расулуллоҳ  с.а.в.  у кишидан: «Кеча рўза тутган эдингми?» деб сўрадилар. Жувайрия р.а.: «Йўқ», деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Эртага рўза тутишни хоҳлайсанми?» дедилар. Жувайрия р.а.: «Йўқ», дедилар. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ундай бўлса, очиб юбор, яъни рўза тутмагин», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

346-боб
Икки ёки ундан кўпроқ кун емасдан-ичмасдан рўза тутишнинг ҳаромлиги ҳақида

 

1763/1. Абу Ҳурайра ва Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  (икки ёки ундан кўпроқ кун) оғиз очмай рўза тутишдан ман этдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1764/2. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  (икки ёки ундан кўпроқ кун) оғиз очмай рўза тутишдан ман этганларида, саҳобалар: «Ўзингиз шундай қиласиз-ку», дейишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мен сизлар каби эмасман. Чунки мен (Раббим томонидан) таом ва ичимлик ила сийланаман», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу ҳадис лафзи эса Имом Бухорийники.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио