1752/1. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Таом ҳозир бўлганда ва ҳожати қистаб турганда, яъни пешоб ва ични бўшатгиси келиб турганда намоз йўқдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: чунки бундай ҳолатларда намоз ўқувчи кишидан хушуъ кетади. Албатта намоз вақти кенг бўлса, шундай. Лекин намоз вақти торайиб кетса, кароҳият кўтарилади.
|