347-боб Қабр устига ўтиришнинг ҳаромлиги ҳақида
1765/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Сизлардан бирингиз қабр устига ўтирганидан кўра чўғ устига ўтириб, кийими куйиши ва баданига илашиши яхшироқдир», дедилар. Имом Муслим ривояти.
348-боб
Қабр устини сувашдан ва унинг устига бино қуришдан қайтарилгани ҳақида
1766/1. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. қабрларни (оқ нарса билан) сувашдан, устига ўтиришдан ва устига бино қуришдан ман этганлар. Имом Муслим ривояти.
|