Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

317-боб. Лағв қасамга каффорат йўқлиги ҳақида

Аллоҳ таоло: «Аллоҳ сизларни тилларингиздаги беҳуда қасамларингиз сабабли жазоламайди. Балки (дилларингиздаги) маҳкам туккан қасам сабабли (агар шундай қасамни бузсангиз) жазолайди. Бас, унинг каффорати ўз оилангизни боқадиган ўртача таомлардан ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг сарпосини қилиш ёхуд бир қулни озод қилишдир. Ким (бу нарсаларни) топа олмаса, уч кун рўза тутсин! Мана шу – қасам ичган (ва уни бузган) пайтингиздаги қасамларингиз каффоратидир. Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз» (Моида сураси, 89-оят), деб айтган.

 

1718/1. Оишадан р.а. ривоят қилинади. «Аллоҳ сизларни тилларингиздаги беҳуда қасамларингиз сабабли жазоламайди», деб айтилган оят ҳар бир сўзида «Валлоҳи, бундай» ёки «Валлоҳи, бундай эмас», деб бўлар-бўлмасга қасам ичувчи киши ҳақида нозил бўлган, деб айтдилар бу онамиз. Имом Бухорий ривоятлари.

Фойда: лағв – шофеъий мазҳабида қасамни ният қилмай, тилга ўзича келиб қолган лафз. Бизнинг ҳанафия мазҳабимизда эса лағв – бирор нарса шундай, деб гумон қилиб (қасам) ичилади-да, лекин ҳаққиқат унинг акси бўлиб чиққандаги қасам тушунилади.

Қасам уч турли бўлади: 1. Ёлғон қасам. 2. Лағв қасам. 3. Мунъақида (боғланган), яъни бирор нарсани бажаришга ёки бажармасликка қасд қилиб ичилган қасам. Буларнинг аввалгиси – ёлғон қасам кабира (улкан) гуноҳ экани ҳақида юқорида ҳадислар ўтди. Иккинчиси – лағв қасам гуноҳ ҳам эмас, каффорот ҳам лозим бўлмайди. Учинчиси – мунъақид қасамида эса агар уни бузса, каффорат лозим. Каффорат уч нарсанинг бирини бажариш билан бўлади: ўнта мискинни овқатлантириш ёки кийинтириш ё қул озод этиш. Бу учтасидан бири ихтиёр қилинади. Агар бу учтадан бирортасига қодир бўлмаса, уч кун рўза тутади. Бизнинг ҳанафия мазҳабимизда ана шу рўзанинг ораси узилмай пайдар-пай тутиш шарт қилинган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио