1719/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Қасам молнинг тез сотилишига сабаб бўлади. Лекин баракасини кетказади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1720/2. Абу Қатодадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Молни сотишда кўп қасам ичишдан сақланинглар. Чунки қасам билан мол сотилиб кетади. Кейин баракаси ҳам бирга кетади», дедилар. Имом Муслим ривояти.
|