Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

316-боб. Бирор нарсага қасам ичилса-да, кейин ундан яхшироқ нарса кўриб қолса, у ҳолда қасамини бузиб, каффоратини бериши, ўша яхши деб билган ишини бажаравериши марғуб экани ҳақида

1714/1. Абдураҳмон ибн Самурадан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ  с.а.в.  менга: «Агар бирор нарсага қасам ичсанг-да, кейин унинг акси яхши эканини билиб қолсанг, ўша яхши деб билганингга амал қилавергин-да, қасамингни бузганинг учун каффорат тўлаб қўй», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1715/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким бирор нарсага қасам ичса-да, кейин ундан бошқаси яхши эканини билиб қолса, қасамига каффорат тўласин-да, ўша яхши деб билганига амал қилаверсин», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1716/3. Абу Мусодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ номига қасам, мен бирор нарсага қасам ичмайман. Борди-ю, қасам ичсам, кейин ундан яхшироғини кўриб қолсам, ўша ичган қасамимни бузганим учун каффорат бераман-да, ўша яхши деб билганимга амал қилавераман», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1717/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Киши ўз аҳли аёли хусусида бирор нарсага қасам ичиб қўйиб, шу қасамига (агар у зарарли бўлса ҳам) амал қилса, яъни қасамини бузмаса, Аллоҳнинг ҳузурида қасамини бузиб, Аллоҳ фарз қилган каффорат (жарима)ни берувчи кишидан ҳам гуноҳкорроқдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио