Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

315-боб. Қасддан ёлғон қасам ичишнинг оғир гуноҳ эканлиги ҳақида

1711/1. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким бирор мусулмон кишининг молига ноҳақ эга бўлиш мақсадида (ёлғон) қасам ичса, Аллоҳни ғазабли ҳолида топади», дедилар, кейин бу сўзларини тасдиқлаб Аллоҳнинг оятидан қуйидагиларни ўқидилар:

 

«Аллоҳга берган аҳду паймон ва қасамларни озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ уларга сўз қотмайди, раҳмат назари билан боқмайди ва гуноҳларидан покламайди. Улар учун аламли азоб бордир» (Оли Имрон сураси, 77-оят). Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1712/2. Абу Умома Иёс ибн Саълаба ал-Ҳорисийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким бирор мусулмон кишининг ҳаққига (ёлғон) қасам ичиб эгалик қилиб олса, Аллоҳ таоло унга дўзахни вожиб қилиб, жаннатни ҳаром этади», деганларида, бир киши: «Агар ана шу озгина ва арзимас нарса бўлса-чи?» деди. Шунда у зот: «Агар арок дарахтининг новдасичалик нарса бўлса ҳам», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1713/3. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, бирор жонни ўлдириш ва ёлғон қасам ичиш кабира (улкан) гуноҳлардандир», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

 

Имом Бухорийнинг бошқа ривоятларида айтилишича, бир аъробий киши Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули! Кабира (улкан) гуноҳлар қайси?» деганида, у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш», дедилар. «Кейин қайси?» деган эди, у зот: «Ёлғон қасам», дедилар. «Ёлғон қасам қанақа бўлади?» деган эди, у зот: «Ёлғон қасам мусулмон кишининг молига эгалик қилиш мақсадида ичиладиган қасам», дедилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио