Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

314-боб. Пайғамбар, Каъба, фаришта, осмон, оталар, ҳаёт, жон, бош, подшоҳ неъмати, фалончининг қабри ва омонатларга ўхшаш махлуқотлар билан қасам ичишдан қайтарилгани ҳақида

1706/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта Аллоҳ таоло ота-боболарингиз номига қасам ичишингиздан ман қилган. Ким қасам ичадиган бўлса, Аллоҳ номи билан қасам ичсин. Ундай бўлмаса, жим турсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Бошқа саҳиҳ ривоятда «Ким қасам ичадиган бўлса, Аллоҳ номига ичсин. Ундай бўлмаса, сукут қилсин» бўлиб келган.

 

1707/2. Абдураҳмон ибн Самурадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бут-санамлар ва ота-боболарингиз номига қасам ичманглар», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти.

 

1708/3. Бурайдадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким омонат билан қасам ичса, биз (нинг йўлимиз)дан эмас», дедилар. Абу Довуд ривояти.

Фойда: қасам Аллоҳ ва Унинг сифатлари билан бўлади. Чунки омонат фақат Аллоҳнинг буйруқлари ва фарзларидан бири бўлгани учун булар билан қасам ичишдан қайтарилди. Ва яна омонат билан қасам ичиш Аллоҳнинг исмлари билан қасам ичишга тенглашиб қолишидан хавф бор. Абу Ҳанифа р.а. ва бу зотнинг асҳоблари: «Аллоҳнинг омонати агар қасам бўлса, унга каффорат лозимдир», дейишди.

 

1709/4. Бурайдадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким қасам ичиб унда: «Мен Исломдан йироқман», деса, агар ёлғон қасам бўлса, ҳақиқатда Исломдан йироқ бўлади. Борди-ю, қасами рост бўлса, шундай ҳам Исломга саломат қайтмайди», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

1710/5. Ибн Умардан  р.а. ривоят қилинади. Бу зот бир кишининг: «Каъба номига қасамки, ундай эмас», деб турганини эшитиб: «Аллоҳдан бошқа нарса номига қасам ичмагин. Чунки мен Расулуллоҳнинг  с.а.в.  «Ким Аллоҳ номидан бошқа нарса ила қасам ичса, батаҳқиқ куфр ёки ширк келтирибди», деб айтганларини эшитганман», дедилар. Имом Термизий ривояти.

 

Баъзи уламолар Расулуллоҳнинг  с.а.в.  «Куфр ёки ширк келтирибди», деган сўзларини зиёда қўрқитиш учун истеъмол қилганлар, деб шарҳлашди. Чунки Расулуллоҳ  с.а.в.  бошқа бир ҳадисларида: «Риё ширкдир», деб қўрқитиш мақсадида айтганлар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио