Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

310-боб. Масжидда жанжаллашиб овоз кўтариш, йўқолган нарсасини излаш, олди-сотди, ижара ва шунга ўхшаш муомалаларни амалга оширишнинг кароҳияти ҳақида

1695/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким йўқолган нарсасини масжидда овоза қилиб эълон этаётган кишини эшитса, «Аллоҳ уни сенга қайтармасин, масжидлар бу мақсадда қурилмаган», деб айтсин», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1696/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар масжидда олди-сотди қилаётган кишини кўрсанглар, «Аллоҳ тижоратингга фойда бермасин», деб айтинглар. Агар масжидда йўқолган нарсани овоза қилиб эълон этаётган кишини кўрсангизлар, «Аллоҳ уни сенга қайтармасин», деб айтинглар», дедилар. Имом Термизий ривояти.

 

 

1697/3. Бурайда р.а. айтадилар: «Бир киши масжидда: «Ким менга йўқолган қизил туямни олиб келади?» деди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Топа олма. Масжидлар нима учун қурилган бўлса, ўшанга хослангандир», дедилар». Имом Муслим ривояти.

 

1698/4. Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятларида Расулуллоҳ  с.а.в.  масжидда олди-сотди қилишдан, йўқолган нарсасини эълон қилишдан ва шеърлар ўқишдан ман этдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1699/5. Соиб ибн Язиддан р.а. ривоят қилинади: «Мен масжидда турсам, бир киши майда тошларни отди. Ўгирилиб қарасам, отган киши Умар ибн Хаттоб эканлар. У зот: «Ана у икки кишини ҳузуримга келтир», дедилар. Қачонки, уларни олиб келсам, у зот: «Қаерликсизлар?» деб сўрадилар. Икковлари: «Тоифданмиз», деб жавоб беришди. У зот: «Агар сизлар мадиналик бўлганингизда, таъзирингизни бериб қўяр эдим. Сизлар Расулуллоҳнинг  с.а.в.  масжидларида овозингизни баланд қиласизларми?» дедилар». Имом Бухорий ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио