Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

309-боб. Масжидга тупуришдан қайтариш, агар тупук кўриб қолинса, уни тозалашга ва масжидларни ифлос нарсалардан пок тутишга буюрилгани ҳақида

1692/1. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Масжидга тупуриш хатокорликдир. Бу хатонинг каффороти уни кўмиб қўйишдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бу ўриндаги «кўмиб қўйишдан» мақсад агар масжидда тупроқ, қум ёки шунга ўхшаш нарсалар бўлса, тупукни ана шулар остига яширишдир.

Абул Маҳосин ар-Рувёний «Баҳр» номли китобларида «Кўмишдан мақсад уни масжиддан чиқариб ташлашдир. Лекин масжид ерига тош ётқизилган ёки гипс (асфалт ва семент) бўлса, уни оёғи билан аксар жоҳиллар каби босиб кетиб қолса, уни кўмиш, дейилмайди. Балки бу зиёда хатокорлик ва масжидни ифлослантиришдир. Энди босиб кетган киши ўша тупукни кийими ёки қўли ё бошқа нарса билан чиқариб ташламоғи ёки ювмоғи лозим», деб айтдилар.

 

1693/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  қибла (томон) деворида тупук ёки балғам кўриб қолиб, уни сидириб ташладилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1694/3. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта масжид сийдик ва бошқа нопокликлар учун муносиб эмас. Аслида масжид Аллоҳ зикри ва Қуръон тиловат қилинадиган жой», дедилар ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар. Имом Муслим ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио