Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

311-боб. Саримсоқ, пиёз, кўк пиёз ва шунга ўхшаш бадбўй нарсаларни тановул қилиб, оғзидан ҳиди кетмай туриб, заруратсиз масжидга киришдан қайтарилгани ҳақида

1700/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким мана бу ўсимликдан, яъни саримсоқ еган бўлса, масжидимизга яқинлашмасин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида «масжидларимизга яқинлашмасин» бўлиб келган.

 

1701/2. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким мана бу ўсимликлардан (саримсоқ, пиёз) еса, бизга яқин келиб, бирга намоз ўқимасин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1702/3. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким саримсоқ ёки пиёз еса, биздан ва масжидларимиздан узоқ турсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Имом Муслимнинг ривоятларида «Ким пиёз, саримсоқ ва кўк пиёз еса, масжидларимизга яқинлашмасин. Чунки фаришталар ҳам одам болалари озорланган нарсадан озор топишади» бўлиб келган.

 

1703/4. Умар ибн Хаттобдан ривоят қилинади. Жумаларнинг бирида бу  зот: «Эй одамлар, сизлар икки ўсимлик – пиёз ва саримсоқни ейсизлар. Мен уни ёмон нарса деб биламан», дедилар.

Расулуллоҳ  с.а.в.  агар масжидда (саримсоқ егани сабабли оғзидан) ҳид ёйилиб турган кишини топсалар, Бақийъ (қабристони)га ўша кишини чиқариб ташлашни буюрардилар. Кейин у киши ўша ерга олиб борилар эди. «Ким саримсоқ ва пиёзларни ейдиган бўлса, пишириб, ҳидини қолдирмасдан еяверсин», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио