Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

304-боб. Шумланишдан қайтарилгани ҳақида

Бу ҳақда юқоридаги бобларда ҳам ҳадислар келди.

 

1673/1. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Касал юқиши ҳамда ёмон шумланиш йўқдир. Яхшиликка йўйиш (некбинлик) менга маъқул нарсадир», деганларида, саҳобалар: «Некбинлик нима?» деб сўрашди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Яхши(ликка йўйилган) сўзлар», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1674/2. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Касал юқиши ҳамда ёмон шумланиш йўқ нарсадир. Агар бирор нарсада шумланиш бўлса, ҳовлида, хотинда ва отда бўлади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: уйнинг шумлиги унинг торлиги ва қўшниларнинг ёмонлигида бўлади. Хотиннинг шумлиги диёнатсиз, бадхулқлигида бўлади. Отнинг шумлиги эса эгасини миндирмаслигида бўлади.

 

1675/3. Бурайдадан ривоят қилинади. Бу зот: «Расулуллоҳ  с.а.в.  ёмон шумланмас эдилар», деб айтдилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.

 

1676/4. Урва ибн Омирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларида шумланиш ҳақида зикр этилганида, у зот: «Уларнинг энг яхшиси некбинлик (яхшиликка йўйиш)дир. Мусулмон кишининг бундай шумликлар иродасидан қайтара олмайди. (Чунки мусулмон ҳамма нарса Аллоҳ таолодан бўлишлигини, ундан бошқаси таъсир ўтказа олмаслигини билади.) Агар сизлардан бирингиз табиатига маъқул келмаган нарсаларни кўриб қолса, «Аллоҳумма ла яътий бил ҳасаноти илла анта. Вала ядфаъу саййиоти илла анта. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла бика» дуосини ўқисин», дедилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сендан бошқа яхшилик келтиргувчи ва Сендан бошқа ёмонликни кетказувчи ҳамда Сендан бошқа куч-қувватли Зот йўқдир».) Абу Довуд ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио