Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

303-боб. Коҳин, мунажжим, фолбин ҳамда қум, тош, арпа ва шуларга ўхшаш нарсалар ёрдамида фол очувчилар ҳузурига боришдан қайтарилгани ҳақида

1667/1. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Одамлар Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб коҳин ва фолбинлар ҳақида сўрашганида, у зот: «Улар гапининг ўрни йўқ», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг расули, гоҳида ўша фолбинлар айтган сўз тўғри чиқиб қолади-ку?» дейишган эди, у зот: «Аслида бу сўзлар ҳақ бўлиб, уни жинлар илиб олишади, ўз дўстлари – фолбинлар қулоғига етказиб беради. Фолбинлар эса ўша нарсаларга юзта ёлғонни қўшиб, одамларга етказади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Имом Бухорийнинг Оишадан қилган ривоятларида келтирилишича эса, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Фаришталар булутга тушиб, осмонда ҳукм қилинган ишлар хусусида гаплашишса, шайтон уларнинг сўзларига ўғринча қулоқ тутиб эшитиб олади-да, фолбинларга эшитган нарсасини етказади. Ўз-ўзидан фолбинлар ўзларидан юз хил ёлғонни қўшиб халққа тарқатишади», дедилар.

 

1668/2. Сафиййа бинти Абу Убайднинг Расулуллоҳнинг  с.а.в.  баъзи хотинларидан қилган ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким фолбин ёки мунажжим ҳузурига бориб бирор нарса ҳақида сўраса, кейин фолбин берган жавобга ишонса, ўша кишининг қирқ кун ўқиган намози қабул этилмайди», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1669/3. Қубайса ибн Мухориқдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Таёқча билан ерга чизиқ тортиб бирор нарса ҳақида хабар бериш, ёмон нарса билан шумланиш ва қушларни учириб фол очиш, яъни ўнг томонга учса, ишини бажариб, чап томонга учса, шумланиш сеҳр амалидандир», дедилар. Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилганлар.лимнинг шартларига биноан саҳиҳ иснод ила ривоят қилганлар.

 

1670/4. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким мунажжимлик илмидан таълим олиб ўзлаштирса, сеҳргарликдан бир қисм ўрганибди. Яъни, мунажжимлик илмидан таълим олишни кўпайтирса, сеҳргарликдан ҳам ўшанчасини ўзлаштирибди», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.

 

1671/5. Муовия ибн Ҳакамдан р.а. ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг расули! Ўзим Исломга кирганимга оз кун бўлди. Аллоҳ таоло дунёга Ислом динини олиб келди. Орамизда шундай кишилар борки, ҳали ҳам фолбинларга боришади», десам, у зот: «Сен бормагин», дедилар. Ва яна: «Орамизда яна шундай кишилар ҳам борки, баъзи нарсаларда ёмон шумланишади», десам, у зот: «Бу нарса уларнинг қалбларида пайдо бўладиган нарсадир. Агар шундай бўлса, у шумланиш уларни қиладиган ишларидан тўсмасин», дедилар. Мен яна: «Орамизда яна шундай кишилар борки, (баъзи нарсаларни билиш учун ерга) чизиқ тортишади», десам, у зот: «Илгариги пайғамбарлардан бирлари ҳам чизиқ тортар эди. Кимнинг чизиғи ўша пайғамбарнинг чизиғига мувофиқ кела олса, зарари йўқдир. Яъни, ўша пайғамбарнинг чизиғидек торта олмайди. Шунинг учун чизиқ тортмасин», дедилар». Имом Муслим ривояти.

 

1672/6. Абу Масъуд ал-Бадрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в) ит сотиб, унинг пулини олишдан, бузуқ хотинни (бирорта кишига) топшириб, унинг маҳрини олишдан ҳамда фолбинларга ҳадя (ширинлик) беришдан ман этдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио