Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

305-боб. Гиламга, тошга, кийимга, дирҳамга, динорга, болишга, ёстиққа ва бошқа нарсаларга ҳайвонлар (ва бошқа жонли нарсалар) суратини чизишнинг ҳаромлиги ҳақида

1677/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта бу суратларни чизганларга қиёмат куни азоб берилади. Ва уларга «Суратларни чизиш орқали дунёга келтирдинглар. Энди мана шу яратган нарсаларингизга жон киритинглар», дейилади», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1678/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ  с.а.в.  сафардан келганларида уйим токчасига сурати бор қизил чойшаб тўсиб қўйган эдим. У зот буни кўриб (ғазаблари келганидан) юзлари ўзгариб кетди. Ва: «Эй Оиша! Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида азоби энг қаттиқ киши Аллоҳ яратган нарсаларга ўхшаш яратувчи, яъни сурат туширувчилардир», дедилар. Кейин биз чойшабни қирқиб, ундан (бир ёки) иккита ёстиқ қилдик». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1679/3. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳар бир (жонли сурат) чизувчи дўзахдадир. Яъни, ҳар бир чизган сурати ўрнига унинг ўзига жон киритиб, жаҳаннамда азоблайди», дедилар. Ибн Аббос р.а.: «Агар сурат чизмасликнинг иложи йўқ бўлса, унда дарахтларни ва жони йўқ нарсаларни чизавергин», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1680/4. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким дунёдаги ҳаётида (жонли) сурат чизса, қиёмат куни ўша чизган нарсасига жон киритиш масъулияти юкланади. У (бечора) эса унга асло жон кирита олмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1681/5. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қиёмат куни азоби энг қаттиқ киши сурат чизувчилар», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1682/6. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ таоло: «Мен каби яратмоқчи бўлган шахсдан кўра золимроқ киши борми? Агар яратиш ниятлари бўлса, унда бирор чумоли ё уруғ ёки арпа яратиб кўрсинлар-чи!» дейди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1683/7. Абу Талҳадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  «Қайси бир уйда ит ёки (жонли) суратлар бўлса, ўша уйга фаришталар киришмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1684/8. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келишга ваъда қилган эдилар. Ваъда вақтида келавермай, кўп кечикдилар. Расулуллоҳ  с.а.в.  бундан қайғуга тушдилар. Ташқарига чиққандилар, Жаброил алайҳиссалом келиб қолдилар ва: «Биз фаришталар ит ва (жонли) сурат бор уйга кирмаймиз», деб шикоят қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

 

1685/9. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ  с.а.в.  билан (бир пайтни аниқлаб) ўша соатда учрашишга ваъдалашдилар. Қачонки, ўша фурсат бўлганда келавермадилар. Оиша р.а. айтадилар: «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  қўлларида ҳасса бор эди, ўша ҳассани ирғитиб: «Аллоҳ ҳам, Унинг элчилари ҳам ваъдага хилоф қилмас», деб ўгирилиб қараган эдилар, каравотлари остида бир кучук боласи турибди. У зот: «Бу ит қачон кириб олди?» дегандилар, мен: «Билмасам», дедим. Кейин буюрган эдилар, у ит чиқариб ташланди. Сўнгра Жаброил алайҳисалом келгандилар, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сиз менинг ҳузуримга келишга ваъда қилган эдингиз. Мен келишингизни кутиб ўтирдим. Лекин сиз нима сабабдандир келавермадингиз?» деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: «Мени ваъда қилинган вақтда кўришишдан уйингиздаги ит ман қилди. Чунки биз фаришталар ит ва (жонли) сурат бор уйга кирмаймиз», деб айтдилар». Имом Муслим ривояти.

 

1686/10. Абу Таййоҳ Ҳаййон ибн Ҳусайндан р.а. ривоят қилинади: «Али ибн Абу Толиб менга: «Расулуллоҳ  с.а.в.  мени юборган нарсага сени ҳам юборайми? Бирор (жонли) сурат қолдирмасдан йўқ қилгин. Бирор баланд қабр қолдирмасдан ер билан баробар қилгин», дедилар». Имом Муслим ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио