Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

302-боб. Ўлган кишига дод-вой солиб йиғлаш, юзини тирнаб, ёқаларини йиртиш, сочларини юлиб олишдан ҳамда ҳалокат ва дўзах сўраб дуо этишдан қайтарилгани ҳақида

1656/1. Умар ибн Хаттобдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ўликка йиғланса, ўша сабабдан унга азоб берилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Бошқа ривоятда «Йиғлагани муддатича азоб берилади» бўлиб келган.

 

1657/2. Абдуллоҳ ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким юзига уриб, ёқаларини йиртиб, жоҳилият даъволари билан дод-вой қилса, биздан эмас», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1658/3. Абу Бурдадан р.а. ривоят қилинади. Абу Мусони р.а. қаттиқ оғриқ тутиб ҳушларидан кетиб қолдилар. Ўша пайтда у зотнинг бошлари хотинларининг тиззаларида эди. Хотинлари у зотдаги бу ҳолатни кўриб бақир-чақир қилиб юборди. Абу Мусо эса уларни бундай қилиб дод-вой қилишдан ман этишга қурбилари етмади. Қачонки, ҳушларига келганларида: «Мен Расулуллоҳ  с.а.в.  дахлсиз бўлган амалдан йироқдирман. Чунки Расулуллоҳ  с.а.в.  ўлган кишини турли сифатларини айтиб вой-додлаб йиғловчидан, сочларини юлувчидан ва кийимларини йиртувчидан ўзларини узоқ тутганлар», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1659/4. Муғийра ибн Шўъбадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким вафот этса, унга овоз чиқариб йиғланса, қиёмат куни йиғлангани сабабидан азобланади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1660/5. Умму Атиййадан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ  с.а.в.  биздан ўлганларга дод-войлаб йиғламаслик ҳақида ҳам байъат олдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1661/6. Нўъмон ибн Баширдан р.а. ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Равоҳа р.а. ҳушларидан кетиб қолганларида, сингиллари «Вой тоғим, вой ундоғим, вой бундоғим», деб турли нарсаларни айтиб додлаб йиғлади. Қачонки, Абдуллоҳ ибн Равоҳа ҳушларига келиб, сингилларига «Нимани айтиб йиғлаган бўлсанг, менга «Ҳақиқатда шундаймидинг?» деб фаришталар томонидан дашном бериларди», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

 

1662/7. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн Масъудлар билан бирга Саъд ибн Убодани кўргани кирдилар. Қачонки, кирганларида уни беҳуш ҳолатда кўриб: «Вафот этдими?» деб сўрадилар. Оила аъзолари: «Йўқ, эй Аллоҳнинг расули», дейишди. Кейин Расулуллоҳ  с.а.в.  унга қараб туриб йиғлаб юбордилар. Расулуллоҳ йиғлаганларини кўриб қавмдагилар ҳам йиғлашди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Эшитмадингларми, Аллоҳ кўз ёшига ва қалбнинг хафалигига азобламайди. Лекин мана бунга азоблайди ёки раҳм қилади», дедилар тилларини кўрсатиб. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1663/8. Абу Молик Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ўликларга дод-вой солиб йиғловчи аёл агар бу дунёда тавба қилиб олмаса, қиёмат куни оловни алангалатувчи қора суюқ моддадан кўйлак ва қўтирдан бошқа кийим-кечаклар кийгизилиб тик қилиб қўйилади», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1664/9. Тобеъин Усайд ибн Усайддан ривоят қилинади. Байъат қилган хотинлардан бири: «Расулуллоҳ  с.а.в.  биздан осийлик қилмасликка, дод-вой солмасликка, ёқаларни йиртмасликка ва сочларни тўзғитиб юбормасликка байъат олдилар», деб айтди. Абу Довуд ҳасан иснод ила ривоят қилганлар.

 

1665/10. Абу Мусодан р.а. ривоят қилинади Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бирор одам вафот этса-ю, унинг атрофидагилар «вой (ишонган) тоғим», «вой хожам» ёки шунга ўхшаш нарсаларни айтиб йиғласа, икки вакил қилинган фаришта: «Ҳақиқатда шундаймисан?» деб вафот қилган кишининг кўкрагига уришади», дедилар. Имом Термизий ривояти.

 

1666/11. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Инсонларда икки хислат борки, улар ана шу икки хислат билан куфрдадирлар: насабини ҳақорат қилиш ва маййитга баланд овоз билан йиғлаш», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио