Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

296-боб. Сочга соч улаш, баданга игна билан ёзувлар (татуировка) чизиш ва тишларни ўткирлаш ҳамда орасини очишнинг ҳаромлиги ҳақида

Аллоҳ таоло: «Улар (яъни, Аллоҳга ширк келтирган кимсалар) Аллоҳни қўйиб, фақат (Лот, Узза, Манот) каби санамларга сиғинадилар ва фақат итоатсиз шайтонга сиғинадилар. Аллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. (Шунда) у деди: «Қасамки, бандаларинг орасидан ўзимга тегишли насибани албатта оламан. Ва уларни йўлдан оздираман, хом хаёлларга мубтало қиламан, буюрсам, улар чорваларининг қулоқларини кесадилар, буюрсам, Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартириб-бузадилар» (Нисо сураси, 117–119-оятлар), деб айтган.

 

1641/1. Асмодан р.а. ривоят қилинади. Бир аёл Расулуллоҳдан  с.а.в. : «Эй Аллоҳнинг расули, қизимга қизамиқ тошиб, сочлари тўкилиб кетди. Мен уни эрга узатмоқчиман. Энди ўша тушиб кетган сочлари ўрнига соч уласам бўладими?» деганида, у зот: «Аллоҳ соч уловчи ва сочига соч улатган аёлни лаънатлаган», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Бошқа ривоятда «Соч улагувчи ва соч улатувчи аёлни Аллоҳ лаънатлаган» бўлиб келган. Имом Бухорий ва Муслим Оиша онамиздан ҳам худди шу маънода бошқа бир ҳадисни ҳам ривоят қилишган.

 

1642/2. Ҳумайд ибн Абдураҳмондан р.а. ривоят қилинади. Бу зот Муовия р.а. ҳажга келган йиллари минбар устида туриб, ёнларида соқчилари қўлига бир тутам сочни ушлатиб қуйидагича айтган сўзларини эшитдилар: «Эй Мадина аҳллари, уламоларингиз қаерда? Мен Расулуллоҳдан  с.а.в.  мана шунақа (соч улашга ўхшаш) ишлардан ман этганларни эшитганман. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бани Исроил қавми хотинлари мана шунақа ишларни қилишганда қайтармаганлари сабабли ҳалок бўлишган», деб айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1643/3. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  соч улагувчи ва соч улатувчи ҳамда (холга ўхшаш бирорта) белги қўювчи ва қўйдирувчи аёлларни лаънатладилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1644/4. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Аллоҳ таоло (ҳолга ўхшаш бирорта) белги қўювчи ва қўйдиргувчи, қошларни териб ингичка қилдирувчи, яккам-дуккам тишларни чиройли бўлиши учун эговлатувчи ва Аллоҳ яратган нарсаларга ўзгартиш киритувчиларни лаънатлаган», деганларида, бир хотин Ибн Масъудга эътироз билдирган эди, шунда Ибн Масъуд р.а.: «Аллоҳнинг расули лаънатлаган бўлса, қандай қилиб мен лаънатламайин?! Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар» (Ҳашр сураси, 7-оят) деган», деб жавоб қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио