1645/1. Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ с.а.в. : «(Соч ва соқолнинг) оқини юлманглар. Чунки у қиёмат куни мусулмонга нур бўлади», деб айтдилар. Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ҳасан иснод билан ривоят қилишди.
1646/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ким бирор амал қилса-ю, у бизнинг шариатимизда йўқ бўлса, ана шу рад қилингандир», дедилар. Имом Муслим ривояти.
|