Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

295-боб. Бошнинг у ер-бу ерида қолдириб соч олишдан қайтариш ва эркаклар сочларининг барчасини олдириши мубоҳ эканлиги ҳақида

1637/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бошдаги сочнинг баъзисини олиб, баъзисини қолдиришни ман қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1638/2. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бошидаги сочининг баъзиси олиниб, баъзиси олинмаган бир ёш болани кўриб, бундан қайтардилар. Ва: «Агар соч олдирсангиз, ҳаммасини олдиринглар. Қолдирсангиз, ҳаммасини қолдиринглар», деб айтдилар. Абу Довуд Имом Бухорий ва Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳ иснод ила ривоят қилганлар.

 

1639/3. Абдуллоҳ ибн Жаъфардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Жаъфарнинг оилаларига (мотам қилишлари учун) уч кун муҳлат бердилар. Кейин уларнинг ҳузурларига келиб: «Бугундан кейин биродарим Жаъфарга мотам қилиб йиғламанглар», дедилар. Сўнгра у зот яна: «Биродарим Жаъфарнинг болаларини менинг ҳузуримга келтиринглар», дедилар. «Қачонки, биз у зотнинг ҳузурларига келганимизда, отамизнинг вафотларидан қайғуриб йиғлайверганимиздан жўжадек (нимжон) бўлиб қолган эдик. У зот сартарошни чақиртирдилар. Ва бизнинг сочларимизни олишни буюрдилар». Абу Довуд Имом Бухорий ва Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.

 

1640/4. Алидан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  аёлларга сочни буткул олдиришни ман қилдилар. Имом Насаий ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио