Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

292-боб. Кийиниш, хатти-ҳаракат ва бошқа нарсаларда эркаклар ўзларини аёлларга, аёллар ўзларини эркакларга ўхшатишининг ҳаромлиги ҳақида

1630/1. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Ўзи эркак бўлатуриб хатти-ҳаракати ва сўзлашишини аёлларга ўхшатувчини ҳамда ўзи аёл бўлатуриб хатти-ҳаракати ва сўзлашишини эркакларга ўхшатувчини Расулуллоҳ  с.а.в.  лаънатладилар.

 

Бошқа ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ  с.а.в.  ўзини аёлларга ўхшатувчи эркакни ҳамда ўзини эркакларга ўхшатувчи аёлни лаънатладилар. Имом Бухорий ривояти.

 

1631/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  аёлларнинг либосини киювчи эркакни ва эркакларнинг либосини киювчи аёлни лаънатладилар. Абу Довуд ривояти.

 

1632/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Дўзахда икки тоифа киши борки, (мен уларни дўзахда кўргандим) дунё ҳаётида ҳозиргача кўрмадим. Бири шундай тоифаки, қўлларига молнинг думига ўхшаш қамчини олиб, у билан одамларни уришади. Иккинчиси шундай хотинларки, кийимлари бўлатуриб яланғочдирлар. Яъни, тор ва юпқалигидан кийимлари бўлса ҳам, йўққа ўхшаб туради. Улар бошқаларни ўзларига мойил қилиб, ўзлари ҳам бошқаларга мойил бўлишади. Буларнинг бошлари туянинг ўркачлари каби бир тарафга эгилиб туради. Бундай аёллар ҳаргиз жаннатга киришмайди. Унинг ҳидини ҳам топа олишмайди. Чунки жаннат ҳидини унча ёки бунча, яъни узоқ масофадан топилади», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио