Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

291-боб. Бегона номаҳрам аёл билан танҳо ўтиришнинг ҳаромлиги ҳақида

Аллоҳ таоло: «Қачон сизлар (Пайғамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар парда ортида туриб сўранглар» (Аҳзоб сураси, 53-оят), деб айтган.

 

1627/1. Уқба ибн Омирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Номаҳрам хотинлар олдига киришдан четланинглар», деганларида, ансорийлардан бир киши: «Эрининг қариндошларидан бирортаси кирса-чи (яъни, эрининг ака-укалари, уларнинг болалари ва амакиларининг болалари)?» деб сўради. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ўша эрининг қариндошларига ҳалокат бўлади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1628/2. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирортангиз номаҳрам аёл билан танҳо қолмасин. Лекин у билан бирор маҳрами бўлса, унда зарари йўқ», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1629/3. Бурайдадан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ  с.а.в. : «Жиҳодга кетган мужоҳидлар хотинининг ҳурмати жиҳодга бормаган кишиларга нисбатан оналари ҳурмати кабидир. Жиҳодга бормаган бирор киши жиҳодга кетган бирор кишининг аҳлига ўринбосар, яъни улар хонадонидан ҳол-аҳвол сўраб туриш масъулиятини бўйнига олган бўлса-ю, кейин уларга хиёнат қилса, қиёмат куни ўша хиёнатчи тек қилиб қўйилиб, мужоҳидга ўша хиёнатчининг яхшиликларидан хоҳлаганини то рози бўлгунча олиш ихтиёри берилади», деб бизга ўгирилиб қарадилар-да, кейин у зот: «Сизлар нима гумон қиласизлар (яъни, савобга ҳарис ҳамда ўч олиш ҳиссиёти қўзғолиб турган мужоҳидга хиёнатчининг барча яхшиликларини олиш ихтиёри берилса, нима бўлишига гумонингиз қандай)?» дедилар». Имом Муслим ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио