Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

290-боб. Бегона, номаҳрам аёлга ва чиройли ўғил болага шаръий ҳожат бўлмаганда қарашнинг ҳаромлиги ҳақида

Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар» (Нур сураси, 30-оят);

 

«Албатта қулоқ, кўз, дил – буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёмат кунида жавоб беради)» (Исро сураси, 36-оят);

 

«(Аллоҳ) кўзларнинг хиёнати (яъни, қараш ҳаром қилинган нарсага ўғринча кўз ташлашни) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни ҳам билур» (ўофир сураси, 19-оят);

 

«Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб тургувчидир» (Фажр сураси, 14-оят), деб айтган.

 

 

1621/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзиб-битиб қўйилган. Ёзиб қўйилгандан кейин албатта уни бажаради. Ундан тўхташнинг иложи йўқ. Икки кўз зиноси ҳаром нарсаларга қарашдир. Икки қулоқ зиноси ҳаром нарсаларни тинглашдир. Тилнинг зиноси эса ҳаром нарсаларни гапиришдир. Қўлнинг зиноси ҳаром нарсаларни ушлашдир. Оёқнинг зиноси ҳаром нарсаларга қадам босиб боришдир. Кишини кўнгли тусайди ва орзу қилади. Ўша орзуни жинсий аъзолар ростга чиқаради ёки ёлғонга чиқаради», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу лафз Муслимники. Бухорий ривоятларида эса қисқароқдир.

 

1622/2. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Йўл юзасида ўтиришдан четланинглар!» деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, йўл юзасида ўтиришга мажбурмиз. Чунки биз у ерда баъзи нарсаларни гаплашамиз», дейишди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар гапимга кирмасдан ўтирадиган бўлсанглар, унда йўлнинг ҳаққини адо қилинглар», дедилар. Саҳобалар яна: «Эй Аллоҳнинг расули, йўлнинг ҳаққи нима?» дейишганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кўзни (ҳар хил нарсаларга) қаратишдан тийиш, озор берувчи нарсаларни тўхтатиш, саломга алик олиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб ўтириш», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1623/3. Абу Талҳа Зайд ибн Саҳлдан р.а. ривоят қилинади: «Бизлар уй олдидаги саҳнда ўтириб гаплашаётсак, Расулуллоҳ  с.а.в.  келиб, устимизда туриб: «Сизларга нима бўлдики, йўллар устида ўтирибсизлар?» дедилар. (Саҳобалар): «Бизлар безарар гаплашиб ва баъзи нарсаларни муҳокама қилиб ўтирибмиз», дейишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар ўтирмасликнинг чораси йўқ бўлса, унда йўлнинг қуйидаги ҳақларини адо этиб ўтираверинглар. Улар: кўзни (ҳар хил нарсаларга) қаратишдан тийиш, саломга алик олиш ва яхши сўзларни гаплашиш», дедилар». Имом Муслим ривояти.

 

1624/4. Жарирдан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳдан  с.а.в.  номаҳрамларга кўз тўсатдан тушиб қолиши ҳақида сўрасам, у зот: «Кўзингни тезлик билан бошқа тарафга қаратгин», дедилар». Имом Муслим ривояти.

 

1625/5. Умму Саламадан р.а. ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларида турсам, Маймуна р.а. ҳам у зот ҳузурларида эдилар. Шу пайт кўзи ожиз Умму Мактум келиб қолдилар. Бу нарса номаҳрам эркаклардан тўсинишга буюрилганимиздан кейин бўлган эди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бу кишидан тўсининглар», дедилар. Биз: «Эй Аллоҳнинг расули, бу кишининг кўзи ожиз-ку, у бизни кўрмайди ҳам, танимайди ҳам», десак, у зот: «Сизларнинг икковингизнинг ҳам кўзингиз ожизми? Сизлар ҳам уни кўрмаяпсизларми?» дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1626/6. Абу Саиддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Эркак киши бошқа эркакнинг авратига қарамасин. Аёл киши бошқа аёл кишининг авратига қарамасин. Эркак киши бошқа эркак билан яланғоч бир кўрпада ётмасин. Аёл киши бошқа бир аёл билан яланғоч бир кўрпада ётмасин», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио