Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

281-боб. Уч кишидан иккиси учинчисидан изн олмай махфий гаплашишдан қайтарилгани ҳақида

Аллоҳ таоло: «(Яҳудий ва мунофиқларнинг) ўзаро шивир-шивирлари фақат шайтон томонидандир» (Мужодала сураси, 10-оят), деб айтган.

 

1597/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар уч киши турган бўлса, бирларини қолдириб икки киши пичирлаб махфий гаплашмасин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Абу Довуд ҳам бу ҳадисни ривоят қилиб қуйидагиларни зиёда қилганлар: «Абу Солиҳ р.а. Ибн Умарга р.а.: «Агар тўрт киши турганда икки кишини қолдириб гаплашса бўладими?» деганларида, Ибн Умар р.а.: «Зарари йўқ», деб айтдилар».

 

 

Имом Молик ҳам «Муватто» китобларида қуйидагиларни ривоят қилганлар: «Абдуллоҳ ибн Динор: «Мен ва Ибн Умар р.а. Холид ибн Уқбанинг бозор яқинидаги уйи олдида турганимизда, бир киши келиб Ибн Умар билан махфий гаплашишни хоҳлади. Ўшанда Ибн Умар р.а. билан мендан бошқа бирор киши йўқ эди. Ибн Умар р.а. эса тўрт киши бўлишимиз учун яна бир кишини чақириб, менга ва ҳалиги чақиртирган кишига: «Бир оз тўхтаб туринглар, чунки мен Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар уч киши бўлса, бир кишини қолдириб гаплашмасин», деб айтганларини эшитдим», дедилар», деб айтдилар».

 

1598/2. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар уч киши бўлсангиз, бир кишининг ўзини қолдириб иккитангиз гаплашманг. Қачонки, у бошқаларга қўшилиб кетса, унда зарари йўқ. Чунки бир кишини қолдириб, икки киши алоҳида гаплашса, ҳалиги бир киши хафа бўлиб қолади», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио