Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

280-боб. Мусулмонларнинг уч кундан ортиқ аразлашиб юришларининг ҳаромлиги, лекин бидъатчи ёки фосиқлиги очиқ бўлган киши билан аразлашишнинг зарари йўқлиги ҳақида

Аллоҳ таоло: «Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!» (Ҳужурот сураси, 10-оят);

 

«Гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз» (Моида сураси, 1-оят), деб айтган.

 

1590/1. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ўзаро алоқаларни узманг. Бир-бирингизга орқа ўгириб муносабатларни бузманглар. Ҳамда ғазаб қилманглар. Ва бир-бирингизга ҳасадлашманглар. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар. Мусулмон кишининг биродари билан уч кундан кўп аразлашиб юриши ҳалол эмас», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1591/2. Абу Айюбдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мусулмон кишининг биродари билан уч кундан кўп аразлашиб юриши ҳалол эмас. Кўришганда у юзини ўгириши ёки буниси юзини буриши яхши эмас. Балки саломни аввал бошлагани яхшисидир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1592/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳар душанба ва пайшанба куни амаллар Аллоҳга тақдим қилинади. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган кишининг гуноҳлари кечирилади. Аммо биродари билан адовати бўлган кишига нисбатан: «Бу икковини то ярашгунларича тек қўйинглар», дейилади», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1593/4. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта шайтон Араб ярим оролида намозхонларни ўзига ибодат қилдиришдан умидини узди. Лекин ораларини бузиб, бир-бирларига мухолиф қилишдан умидини узгани йўқ», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1594/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мусулмон киши биродари билан уч кундан кўп аразлашиши ҳалол эмас. Ким уч кундан кўп аразлашиб вафот этса, дўзахга киради», дедилар. Абу Довуд Имом Бухорий ва Муслим шартларига биноан ривоят қилганлар.

 

1595/6. Абу Хирош Ҳадрад ибн Абу Ҳадраддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким биродари билан бир йил аразлашиб юрса, гўёки унинг қонини тўкибди», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

1596/7. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мўмин киши бошқа бир мўмин киши билан уч кундан кўп аразлашиб юриши ҳалол эмас. Агар уч кундан кўп ўтиб кетса, аразлаган кишиси билан йўлиқиб, унга салом берсин. Агар у саломга алик олса, савобда шерикдир. Агар алик олмаса, аразлашишнинг гуноҳи ўша алик олмаган кишига бўлади. Салом берган киши эса алоқа узиш гуноҳидан қутулади», дедилар. Абу Довуд ривояти.

Абу Довуд: «Аллоҳ йўлидаги алоқа узиб аразлашиш юқоридаги сўзларга ўхшаш эмасдир», деб айтдилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио