Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

279-боб. Фахрланиш ва ҳаддан ошишдан қайтарилгани ҳақида

Аллоҳ таоло: «Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар. Унинг Ўзи тақводор бўлган кишиларни жуда яхши билгувчидир» (Ван-нажм сураси, 32-оят);

 

«Фақат одамларга зулм қиладиган ва ерда ноҳақ ҳаддиларидан ошадиган кимсалар (ни айблаш ва зулм-у зўравонликлари учун жазолаш)гагина йўл бордир. Ана ўшалар учун аламли азоб бордир» (Шўро сураси, 42-оят), деб айтган.

 

1588/1. Иёз ибн Ҳимордан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта Аллоҳ таоло менга тавозуъли бўлмоқни ва бирор киши бошқа бир кишига жабр қилмаслигини ҳамда мақтанмаслигини ваҳий қилди», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти.

 

1589/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар бир киши одамлар ҳалок бўлди (яъни, бузилиб кетди), деса, ўша кишининг ўзи ҳаммадан кўпроқ ҳалок бўлгувчидир», дедилар. Имом Муслим ривояти.

Бу ривоят мана шу маънода машҳурдир. Бу ерда ўз нафсига ажабланиб одамларга паст назар ила қараш, уларга нисбатан ўзини баланд тутиб бундай дейиш ҳаром саналмоқда. Лекин одамлар дин ишларида камчиликка йўл қўйганда уларнинг аҳволларига қайғуриб бундай сўзни айтишнинг зарари йўқ. Машҳур имомлардан Молик ибн Анас, Хаттобий, Ҳумайдий ва бошқалар бу ҳадисни шундай шарҳлашган. Мен бу ҳақда «Ал-Азкор» китобида сўз юритганман.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио