Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

261-боб. Ёлғончиликда рухсат берилган ўринлар тўғрисида

Билгинки, ёлғончиликнинг асли ҳаромдир. Шу билан бирга баъзи ҳолатларда шартларга мувофиқ келса, уни ишлатиш жоиздир. Мен буни «Ал-Азкор» китобида баён қилганман. Қисқача қилиб айтганда, «Калом мақсадга эришиш йўлидаги воситадир. Ҳар бир мақтовчида мақсадга ростгўйлик билан, ёлғонсиз эга бўлиш имкони бўлса, ёлғон гапириш харомдир. Агар ростгўйлик билан эришиш имкони бўлмай, фақат ёлғон билан имкон бўлса, ёлғон жоиздир. Агар қўлга киритиладиган мақсад мубоҳ бўлса, ёлғон ҳам мубоҳдир. Агар мақсад вожиб бўлса, ёлғон ҳам вожибдир. Масалан, бирор мусулмон киши қатл қилувчи золимдан яшириниб олган бўлса-ю, золим у мусулмон ҳақида сўраса, уни яшириб ёлғон ишлатиш вожибдир. Шу сингари ўзида ёки бошқа кишида омонат бўлса ва золим ўша молни тортиб олишни хоҳласа, уни яшириб ёлғон гапириш вожиб бўлади. Яна ҳам қамровлироғи «таврия», яъни лафзнинг зоҳирида ёлғон бўлса ҳам, унга нисбатан ёлғон бўлмаган соғлом мақсадли ибора қўллайди. Мабодо, таврияни тарк қилиб, ана шу ҳолда ёлғон иборани қўлласа ҳам, ҳаром эмас. Уламолар мана шунақа ҳолатларда ёлғон ишлатишнинг жоизлигига Умму Гулсумнинг р.а. Расулуллоҳдан  с.а.в.  эшитган қуйидаги ҳадисларини далил қилиб келтиришади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Инсонлар орасини ислоҳ қилиш ниятида ёлғондан яхши хабар етказувчи ва яхши сўзларни гапирувчи ёлғончи эмас», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслим ривоятларида эса «Умму Гулсум р.а.: «Одамлар ишлатиб юрадиган сўзларнинг уч хилидан ташқари бошқа бирортасида ёлғон ишлатишга Расулуллоҳ  с.а.в.  рухсат бермадилар. Улар: урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда, эр-хотин ўрталарида бўладиган сўзларда», деб айтганлар» зиёда қилинган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио